Оловлар юрти, мeҳр ва муҳаббат юрти - Озарбайжон

15.07.2022 14:07:37

Она юртим Ўзбекистон каби қалбимда ўзига муносиб гўзал ўрни бўлган Оловлар юрти Озарбайжонга ташрифим кутилмаган сюрприз билан бошланди. Анчадан буён бу ўлка тарихи, адабиёти, шеърияти борасида ишлаган уйқусиз, бедор тунларим ўз натижасини берди. Қирғизистондаги Турк тилли давлатлар сиёсатини қўллаб-қувватлаш фондининг Президенти менинг азиз дўстим, озарбайжон халқининг муносиб фарзанди, бошқа ўлкада яшашига қарамай юраги ҳамиша Озарбайжонда бўлган Нусрет муаллим Мамедовнинг лойиҳалари асосида ўзбек, турк, озарбайжон тилларидаги таржима китобларимиз унинг саъй-ҳаракати билан нашр қилинди.

Мен ушбу фаолиятим боис Озарбайжон Ёзувчилар Уюшмасининг Фахрий аъзолигига қабул қилиндим ва Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси раиси ҳурматли Анвар муаллим қўлидан илиқ сўзлар ила аъзолик гувоҳномамни қабул қилиб олдим ва шу куннинг ўзида Ёзувчилар уюшмасида мен билан Озарбайжонлик шоир дўстлар учрашуви бўлиб ўтди. Бу гўзал ва самимий инсонларнинг менга бўлган эътирофидан ғурурландим ва бир ўзбек қизи сифатида она юртимга билдирилган эътироф дея бошим кўкка етди. Бу учун ҳурматли Анвар муаллим, Нусрет муаллим ва дўстим Назим Аҳмадали ва барча хизмати cинганларга ташаккур айтаман. Менимча, шоир-таржимонлар Туркиядан Юсуф Аслан, Озарбайжондан Сагиф Караторпак ва лойиҳалар бошида турган, 130 дан зиёд Озарбайжон тарихига, унинг умуммиллий лидери Ҳайдар Алиев ҳаёти ва фаолиятига оид китоблар чоп этган ҳамда туркийзабон халқ ичида самарали тарғибот ишларини олиб бораётган Нусрет муаллим Маммедов фаолиятига эътибор қаратилса нур устига аъло нур бўлар эди. Зеро, муҳтарам Президентларимиз ўлкаларимиз дўст-биродарлигини мустаҳкамлаш йўлида кўп гапиришмоқда! Яна бир бор ишонч ила айта оламанки, Озарбайжонни ва унинг танти ва меҳмондўст инсонларини севиб хато қилмаганимга амин бўлдим. Яшасин Озарбайжон-Ўзбекистон-Қирғизистон ва умуман туркий тилли халқлар дўст-қардошлиги!!!

Гулзира Шарипова,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти

Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+