Омад ёр бўлсин!

29.07.2022 11:07:45

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига асосан, сенаторлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги "Ёшлар парламенти" аъзолари иштирокида спорт билан мунтазам шуғулланишни таъминлаш, саломат турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш мақсадида анъанавий "Парламент ўйинлари" ўтказилмоқда.

Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Парламент ўйинлари” спорт мусобақасида «Адолат» социал-демократик партиясидан халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгаши депутати Иномжон Балтабаев ҳам муносиб иштирок этмоқда. Иномжон Балтабаев спортнинг стол тенниси тури бўйича Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ўтказилган ҳудудий босқичида юқори натижа кўрсатиб, «Парламент ўйинлари» спорт мусобақасининг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Депутатимизни қўлга киритган ютуқлари билан самимий муборакбод этиб, кейинги босқичларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

Оразбек ЖАЛҒАСОВ,

«Адолат» СДП Тахитош тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+