ОМКП депутати М.Қурбонбоевнинг  хонқалик  сайловчилари  билан учрашувлари ўз самарасини бермоқда

31.10.2022 11:10:12

Айни кунларда  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг хонқалик сайловчилари  билан яккама-якка мулоқотлари ташкил этилмоқда. Ўрганиш жараёнларида аниқланган муаммоларни  бартараф этиш чоралари бошлаб юборилган. 

Хусусан, М.Қурбонбоев ва унинг ёрдамчиси ҳамда тегишли ташкилот  вакиллари билан  биргаликда  хизмат сафарини тумандаги “Катта куч” маҳалласида жойлашган  21-сон умум ўрта таълим мактабида яратилган шарт-шароитлар, қишги мавсумга тайёргарлиги, бошланғич синфларга берилаётган бепул озиқ-овқатлар ҳамда дарсликлар  билан таъминланганлик даражаси билан яқиндан танишди.

  

Мактабда лаборант вазифасида  30 йилдан буён ишлаб келаётган   Барно Бобожанова   нафақага  чиқаришга амалий ёрадам сўраб қилган мурожаати  эътиборга олинди ва депутатнинг   туман пенсия жамғармасига  қилган оғзаки мурожаати қаноатлантирилди.       Маҳалла раиси Шуҳрат  Матякубов   томонидан маҳаллада  дорихона йўқлиги  боис, фуқаролар дори-дармон сотиб олиш учун узоқ масофага бораётгани тўғрисидаги мурожаати ҳам  депутатнинг кўрсатмасига асосан, туман ҳокимлиги томонидан  эътиборга олинди ва бу масалани ҳал этиш чоралари бошлаб юборилди.

Депутат етакчилигидаги фаолларнинг очиқ мулоқотлари   “Нуробод” маҳалласида  давом этди.  Маҳалла ҳудудида жойлашган 12- сон умум ўрта таълим мактаби ўқитувчилари билан учрашув ташкил этилди. Унда    мактаб директори Жумабой Қуранбаев  мактабни атрофини темир панжара билан  ўраб олишда  амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига  туман ҳокимлиги ва туман Молия бўлими вакилларининг эътибори қаратилди.  Муаммо  тез кунда ижобий ечим топадиган бўлди.  

Шу маҳалла аҳолисининг баён этишича,      маҳалла ҳудудида жойлашган     "Нур Хайдар бобо" қабристони ёнидан ўтувчи  катта йўлнинг  олд қисмига  тунги  ёритгич чироқларни  йўқлиги сабаб, тез-тез муаммолар содир бўлмоқда.  Шу боис,  тунги  чироқлар жуда муҳим.  Депутат мазкур мурожаат юзасидан жойнинг ўзига бориб  муаммони ўрганди ва асослантирилиб  туман ҳокимлигига мурожаат этди.  Тез кунда тунги чироқлар ўрнатиладиган бўлди.   

Мурожаатчи  Атабой  Машарипов   1980 йилда қурилиб,    яшаб турган жойини кадастр қилишда  бир қатор муаммоларга дуч келаётгани билдириб, амалий ёрдам  сўраб  қилган мурожаати ҳам эътиборга олинди ва бартараф этиш чоралари кўзда тутилди.

Учрашувлар  давомида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун моҳияти  тўғрисида  фикр ва мулоҳазалар ҳам  қизғин кечмоқда.

Очиқ мулоқотлар,  аниқланган муаммоларни   ечимини топаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

Депутатнинг сайловчилари билан учрашувлари давом этмоқда.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

“Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.
 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+