Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан брифинг

22.09.2021 18:09:25

“Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида сайловолди тарғибот-ташвиқот тадбирларининг ташкил этилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг сайловолди дастури билан таништириш мақсадида брифинг ташкил этилди.

Брифингда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Брифингда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили,  партиянинг вилоят Кенгаши раиси, Ориф Шукуров томонидан дастлаб номзоднинг таржимаи ҳоли таништирилди. Шундан сўнг номзоднинг сайловолди дастури ҳақида батафсил маълумот берилди. Таъкидланишича, номзоднинг сайловолди дастурида  фуқаролар, айниқса, аёллар ва болалар ҳуқуқ-манфаатларини кафолатлаш, жамиятда адолат устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни жадаллаштириш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, аҳолининг заиф тоифаларини алоҳида ҳимоя қилиш, ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник базасини кучайтириш, мамлакат бойлиги: ери, ўрмонлари, минерал ресурслари ва бошқа табиий ресурслари мансабдорларга эмас, сўзсиз халққа тегишли бўлиши кераклиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Брифинг давомида сайлов жараёнини янада ошкора ва шаффоф ўтказиш ҳамда бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Сайлов тарғиботини янада кучайтириш юзасидан билдирилган таклиф-мулоҳазалар тингланиб, уларни амалиётда қўллаш учун умумлаштирилди.

Брифинг давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+