Она табиатни асраб-авайлашга барчамиз бирдек масъулмиз

02.11.2022 10:11:19

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан юртимиздаги барча овул ва маҳалларида, ташкилот ва корхоналарда диёримизни бунданда обод қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 31 октябрь куни партия Сиёсий Кенгаш Марказий аппарати вакиллари билан биргаликда Нукус шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати атрофида сояли ва хушманзара ҳудуд яратиш мақсадида кўчат навлари экилди.

Уюшқоқлик ва юқори савияда ташкил этилган ҳар бир иш албатта кун келиб ўз натижасини бериши аниқ. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни обод қилишга ва уни келгуси авлод учун ҳам асраб-авайлашга, барчамиз бирдек масъулмиз.

Таъкидлаш жоиз, айни вақтда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари Ўзбекистон «Адолат» СДП тизимидаги барча ташкилотлар ҳамда фаоллар томонидан изчиллик билан, кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+