Она тили фани ойлиги доирасида тадбир ташкил этилди

02.11.2022 09:11:19

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 192-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Октябрь - она тили ва адабиёти ҳамда ўзбек тили фанлари ойлиги» нинг якуний фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда «Адолат» социал-демократик партияси вакиллари, Ёшларни чақириққача тайёрлаш бўлими вакиллари, Низомий номли Тошкент давлат педагогика университети мусиқа факультети устоз ва талабалари иштирок этишди. Тадбирда мактаб ўқувчилари ҳамда ўқитувчилари томонидан Алишер Навоий ғазаллари, она тилимиз ва ватанимизни мадҳ этувчи шеърлар ёд олинди.

«Фарҳод ва Ширин» достони, «Ўтган кунлар» романи асосида ишланган фильмлар, шунингдек, «Суюнчи» фильмидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Мактабнинг «Истеъдод ғунчалари» гуруҳи томонидан «Она тилим» қўшиғи ва рақслари ижро этилди.

Дилдора ИСЛОМОВА,

«Адолат» СДП Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси, депутат

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+