“Онам ва мен спортчи”

11.05.2022 17:05:49

“Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Олима Рафиева томонидан партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида шаҳардаги 54-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Онам ва мен спортчи” шиори остида тадбир ташкил этилди.

бухоро13_1

Спорт тадбирида мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи болажонлар билан биргаликда уларнинг оналари ҳам иштирок этдилар. Тадбирда болажонлар турли хил спорт турлари билан ўзаро баҳслашдилар. Тарбияланувчиларнинг оналари ҳам ўзаро қизиқарли майдонда қизиқарли спорт турлари билан беллашди.

бухоро12

Жажжи болажонларнинг спорт машқларини зукколик ва тезлик билан бажариши барча тадбир иштирокчиларини қизиқтириб, тарбияланувчиларнинг спортга бўлган меҳрини янада орттирди. Тадбирда оналарининг иштироки эса болажонларга янада кўпроқ завқ бағишлади.

Бухоро14

 Бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад аҳоли ҳамда болажонлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг ёйиш, болажонларнинг ҳам маънан ҳам жисмонан соғлом камолга етишлари учун қулай шароит ва имкониятларни яратишдан иборат.

Тадбир якунида иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиғи топширилди. 

Жўрабек ЖЎРАЕВ,

“Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+