Онкологик марказ шифокорларга эҳтиёж сезмоқда

24.08.2021 15:08:07

 

“Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг жойлардаги ижросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ РИО ва РИАТМ Самарқанд филиалида бўлди.

Ҳудудий онкология маркази (ҲОМ)нинг структурасига кўра ҳозирги кунда РИО ва РИАТМ Самарқанд филиали 175 ўринга мўлжалланган  шифохона бўлиб, вилоятнинг 3.900.110 нафар аҳолисига Самарқанд шаҳар ва туманлардаги 18 та онкохоналар, 26 та аёллар кўрикхоналари ёрдамида онкология хизмати кўрсатиб келинмоқда.

 Бугунги кунда филиалда жами 83 нафар шифокор ва 161 нафар ўрта тиббиёт ходимлари фаолият олиб бормоқда. Штат бирлиги бўйича филиалга мутахасиссислардан 1,5 ставка каридолог ва 1 ставка реаниматолог шифокорларга эҳтиёж бор.

РИО ва РИАТМ Самарқанд филиалида яна 100 қатновга мўлжалланган Консультатив маслаҳат поликлиникаси, диагностика бўлими, клиник, биокимёвий лабаратория, патаморфология бўлими, операцион мажмуа ва марказлашган стерилизация  бўлими каби параклиник бўлимлар мавжуд.

Марказ филиалининг хорижий мамлакатларнинг етакчи онкология клиникалари ва институтлари билан тузилган меморандум асосида етакчи хорижий  давлатларнинг етук мутахасислари Марказ филиалига ташриф буюришиб, маҳорат дарслари, семинарлар, кўргазмали операциялар бажаришди ҳамда онкологик беморларни консультация қилишди ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Марказда ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+