Онлайн: Ҳайдовчилар: жазирамадан ҳимоя қилинишимизга рухсат беринглар

23.07.2019 10:07:09

Фракция аъзолари ҳозирда халқимизни ўйлантираётган ва қатор муҳокамаларга сабаб бўлаётган масалага эътибор қаратдилар. Масала юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Умид Сулайманов маъруза қилмоқда.

"Бу йилги ёз ойлари Ўзбекистон метеорологик кузатувлар тарихи давомида энг иссиқ экани қайд этилмоқда. Айниқса, бундай жазирама кунлар автомобиль ҳайдовчиларига қийинчиликлар туғдирмоқда. Шу боис, ижтимоий тармоқларда кенг жамоатчилик, айниқса, ҳайдовчилар томонидан қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлаётган мавзу, шубҳасиз, автомобиль ойналарини қорайтириш (“тонировка”) масаласидир.

Йиғилишда таъкидланганидек, “Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама иссиғидан ҳимоя қилишда етарлича шароитлар яратиш масаласи бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатларда асосий масала сифатида, ёзнинг иссиғидан, қуёшнинг нурларидан, айниқса, ультрабинафша нурларидан сақланишда автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат бериш сўралган".

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+