Ўқувчилар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди

13.09.2022 14:09:05

Партиянинг «Ватан келажаги ёшлар қўлида!» лойиҳаси доирасида Қўқон шаҳри 22-умумтаълим мактабининг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

«Адолат» СДП Қўқон шаҳар Кенгаши раиси Азиз Аҳмаджонов томонидан ташкил этилган мазкур мусобақа ёш авлодни она ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, иқтидор соҳибларини аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёшлар фаоллигини оширишга қаратилди.

фар3_9

– Мусобақа жуда қизиқарли ўтди, – дейди 11-синф ўқувчиси Мўминжон Эргашев. – Ғалаба қозонишим осон бўлмади. Мактабдошларимнинг кўпи шахматга қизиққанлиги боис, узоқ баҳслашдик. Энг муҳими, ўз имкониятларимни баҳолаш имконига эга бўлдим.

фар1_3

Ғолибларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Адолат СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+