Ўрганишлар натижасида ҳеч бир муаммо эътибордан четда қолмади

20.10.2021 14:10:11

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси Махфурат Хушвақтованинг Муборак тумани сайловчилари билан бу галги учрашуви ғоят самарали кечди. Депутат тумандаги “Сариқ”, "Қарлиқ", "Кўҳна шаҳар", "Янгиобод", "Бўстон", "Сайд", "Қорабоғ", "Обод" маҳаллалари фуқаролари билан юзма-юз мулоқотлар уюштирганида одамлар ички йўллар таъмирталаблиги, трансформаторлар эскирганлиги, янгидан мактабгача таълим ташкилоти ва мактаблар қурилиши хусусида, ичимлик суви ва бошқа муаммолар юзасидан мурожаатлар қилишди. Энг муҳими барча муаммолар партиядошимизга ҳамроҳлик қилган туман ҳокими Акрам Арипов томонидан ижобий ҳал қилинди.

         Масалан, “Сариқ” МФЙнинг Шайх кўчасида яшовчи фуқаро Шухрат Шомамедов кўчани асфальт қилиб беришда ёрдам сўради. Унинг бу мурожаатига асосан депутат мутасаддиларга кўрсатмалар берди ва шу куннинг ўзидан бошлаб, таъмирталаб кўчаларга тошли тўшама ётқизиш бошлаб юборилди. Шунингдек, фуқаро Аслиддин Раҳматов эса, трасформаторни қайта реконструкция қилиб, симёғочлар ўрнатилишини сўради. Бир сўз билан айтганда депутат фуқаролар мурожаатларини жойида ҳал қилиб беришга муваффақ бўлди.

         Фуқаролар билан учрашувда депутат ўз ҳисобидан кам таъминланган оилаларга совғалар улашди.

Дарвоқе, бугун “Адолат” СДПдан сайланган барча депутатлар ана шундай фуқаро мурожаатига ҳозиржавоблик билан жавоб қайтаряптилар.

 

Нодир ИСОМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+