Орол денгизи фожиаси — дунё ҳамжамияти нигоҳида

05.06.2021 09:06:42

Орол денгизи фожиаси - катта глобал экологик ҳалокатлардан бири ҳисобланиб, хусусияти ва кўламига кўра турли экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда. Орол инқирозининг атроф-муҳит ва бу ерда яшаётган миллионлаб аҳоли ҳаётига ҳалокатли таъсирини, хусусан, пухта ўйланган, аниқ манзилли ва тегишли молиялаштириш манбалари билан таъминланган лойиҳаларни амалга ошириш орқали камайтириш бугунги куннинг энг муҳим вазифасидир.

Айнан шу боис Орол денгизи таназзулининг салбий оқибатларини бевосита бошидан кечираётган Марказий Осиё мамлакатлари, биринчи навбатда, Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятини тобора қуриб бораётган ушбу денгизни қутқариш, минтақадаги экологик аҳволни барқарорлаштириш ва энг муҳими, бу ерда яшаётган аҳоли ҳаётини яхшилашга даъват этиб келмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон кўп йиллардан буён ушбу экологик офат оқибатларини бартараф этиш йўлида самарали ишларни амалга оширмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Корея республикаси Президенти таклифига биноан Сеул шаҳрида ўтказилган видеоанжумандаги иштироки чоғида илгари сурган ташаббуслари бу масалалар ечимида умид уйғотди. Жумладан, “яшил технологияларни жорий этиш” ташаббуси дунё мамлакатлари экологиясига бирдай хавф солиб турган Орол муаммоларига малҳам бўлишда муҳимдир.

Таъкидлаш жоизки, Оролбўйидаги лойиҳаларни амалиётга изчил жорий этиш давлатимиз раҳбарининг доимий диққат-эътиборида турибди. Шу мақсадда сўнгги йилларда мазкур муаммони салбий оқибатларини олдини олиш учун кўплаб маблағ ажратилётгани фикримиз тасдиғидир. Бунинг самараси ўлароқ эса, сув ресурсларини бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган кўплаб ислоҳотлар ижросига эришилди.

 

Пўлат ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+