Оромгоҳда болажонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган

21.06.2024 18:06:22

Аввал хабар берганимиздек, партиянинг Сиёсий Кенгаши топшириғига асосан, партия фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ жойларда бўлиб, болалар оромгоҳларидаги қулайликлар, яратилган шароитларнинг даражаси билан яқиндан танишишмоқда.

Хусусан, Хива туманида жойлашган «Хива гулшани» болалар оромгоҳида партия томонидан ишлаб чиқилган махсус саволнома асосида ўрганиш ишлари олиб борилганда, мазкур дам олиш оромгоҳида барча шароитлар ва қулайликлар мавжудлиги кузатилди. Атроф муҳит тоза, саранжом, боғ-роғлар ободонлаштирилган, ичимлик сувининг яроқлилиги, ётоқхоналар, ошхона ва ҳожатхоналарнинг санитария гигиена талабларга мослиги, озиқ-овқатларнинг сифат даражаси меъёр талабида экани кузатилди.

Болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, ички туризм, спорт машғулотлари режа асосида йўлга қўйилган.

Шукурой МАДАМИНОВА,
«Адолат» СДП
Хива туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+