Оромгоҳдаги болалар «Aдолатчилар» эътиборида

28.06.2024 13:06:03

Ёзги таътил даврида фарзандларини оромгоҳда дам олиши ва соғломлаштириш ҳар бир ота-онанинг орзуси. Бунинг учун оромгоҳлар мавсумга талаб даражасида тайёрланганми? Ўзбекистон «Адолат» СДП Олтинқул туман кенгаши фаоллари ана шу саволга жавоб топиш мақсадида тумандаги «Навбаҳор» болалар оромгоҳида бўлдилар.

90 нафар болажонлар дам олаётган мазкур муассаса кириш дарвозасидан эътиборингизни тортади. Баҳаво табиати анвойи гуллар ва ландшафт безаклар билан янада чирой очган. Спорт майдончаси, Ахборот ресурс маркази, ошхона ва чўмилиш ҳавзалари дам олувчилар билан гавжум.

Ойбек Сатторов, оромгоҳ раҳбари:

-Ҳар бир кун дам олувчилар учун эсда қоларли бўлиши керак. Шу мақсадда спорт тадбирларидан тортиб театр томошалари, турли викториналар ташкил этяпмиз. Оқшомда бўладиган тадбирларимиз ҳам ранг-баранг. Овқатлантириш масаласи алоҳида эътиборда. Болажонлар тўйимли ва витаминларга бой дастурхонга таклиф этилади.

«Адолатчилар»нинг ўрганиши ишлари «Соғлом ҳаёт билан соғлом келажак сари» шиори остида партиядошларимиз томонидан ташкил этилган тадбирга уланди. Оромгоҳнинг шу кунга ҳаёти «Адолат» СДП билан мазмунли ўтди.

«Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+