Оромгоҳлар «адолатчилар» назоратида

08.07.2024 14:07:51

Мактабларда ўқув йили тугаб, ўқувчилар ёзги таътилга йўл олишди. Таътилда кимдир оромгоҳларда ҳордиқ чиқарса, кимдир ўқув марказларда тил ўрганади, яна кимлардир эса қариндош, бобо-бувилариникида дам олишади. Янги дўстлар орттиради, билим ва кўникмасини оширади. Оромгоҳлар дам олиш маскани вазифасини ўтасада, у ерда ўтказиладиган тадбирлар, таълим-тарбия жараёнлари ёш авлоднинг дунёқарашини бойитишга, ижодий қобилиятларини шакллантиришга, уларни ҳар томонлама камол топишига кўмаклашувчи тарбия манбаи бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари бу ерда болажонлар кун тартибига риоя қилиши билан бирга бошқа болалар билан дўстлашиши, яъни ижтимоийлашув кўникмаларини ривожлантира олиши мумкин.

Куни кеча «Адолат» СДП Пешку тумани Кенгаши томондан тузилган ишчи гуруҳ « Пешку болалар соғломлаштириш оромгоҳида яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Жумладан, мазкур оромгоҳда сиғими 130 нафар болани ташкил қилиб ҳозирда 130 нафар бола дам оляпти. Шунингдек, Ётоқхона, ошхона ва омборхона биноларининг таъмирланганлик ҳолати яхши бўлиб, оромгоҳ ошхонасининг омборида режада кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд. Маҳсулотларнинг сифати яроқлилик муддати талаб даражасида бўлиб, Сақланиш ҳолати СанПин нормаларига жавоб беради.

Оромгоҳда болалар, ходимлар эрталаб ва кечқурун тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг тана ҳарорати назоратга олиниб, қайд этиш журналларига мунтазам равишда киритилиб борилмоқда. Доимгидек, болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, оромгоҳларда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини санитария-гигиена талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича туман соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида ишчи гуруҳлар ҳам ташкил этилган. Оромгоҳга хизмат кўрсатадиган шифокорлар рўйхати шакллантирилган.

Бунда асосий туман болалар кўп тармоқли тиббиёт марказидан 4 нафар малакали шифокорлар ҳамда 10 нафар ҳамширалар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, оромгоҳларда таълим-тарбиявий ишларни ташкил этилиб, болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Раъно Ҳайдарова, оромгоҳ раҳбари:

-Мавсум давомида болаларнинг бўш вақтларини мароқли ва мазмунли ўтказишлари учун етакчи тарбиячилар томонидан спортнинг футбол, волейбол, шахмат-шашка ўйинлари, ахборот технологиялари борасидаги саводхонлигини ошириш учун компьютер тўгараклари ташкил этилган. Беш ташаббус бўйича болалар оромгоҳда расм чизиш, шеър ёзиш ва бошқа имкониятларини намоён қилиши учун барча шароитлар яратилган, Ҳамда қиз болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун ҳар хил турдаги тўгараклар ташкил этилган. Икки юзга яқин китоб фондига эга кутубхонада болалар эртаклар ва бадиий китобларни ўқиб билимини бойитмоқда. Бир сўз билан айтганда болалар сўлим оромгоҳ қўйнида мароқли ҳордиқ чиқармоқда.

Ҳаётжон Бобониёзов
«Адолат» СДП
Пешку туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+