Ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади

19.05.2022 17:05:54

2022 йил йил 19 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг амалиётга жорий этилиши юртимизда суд-экспертлик соҳасини ҳар томонлама такомиллаштиришга, соҳадаги муаммолар бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда мамлакатда суд экспертизаси назарияси ва амалиётини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини шакллантиришга, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга, суд-экспертлик соҳасини ўрта муддатда тизимли ислоҳ қилишнинг аниқ чора-тадбирларини белгилашга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасидаги нормалар депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, маъқулланди.

Йиғилишда шунингдек, “Судлар фаолиятининг рақамлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, бугунги кунга келиб одил судловни амалга ошириш сифати яхшиланди, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш чоралари кўрилди. Жумладан, Олий суднинг “ADOLAT” ахборот тизимлари комплекси платформасида Интерактив хизматлар портали (my.sud.uz) ишга туширилди. Шунингдек, “ADOLAT” ахборот тизимлари комплекси платформасида процесс иштирокчиларини уларга суд хабарномаларини электрон шаклда, шунингдек “SMS” хабар ва электрон почта манзилига юбориш орқали хабардор қилиш, суд ҳужжатларини тарафларга Интернет тармоғи орқали тақдим этиш имкониятларини берувчи дастурий таъминот ишлаб чиқилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан судлар фаолиятини рақамлаштиришни кенгайтириш орқали ишларни юритишда келиб чиқиши мумкин бўлган коррупциявий омилларнинг олди олинади, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражаси оширилади, аҳолининг маблағлари тежалади, мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги нуфузини оширишга эришилади.

Тадбирда қонун лойиҳаси бўйича депутатлар томонидан аниқлаштиручи саволлар берилиб, батафсил жавоблар олинди. Фракция аъзолари қонун лойиҳасини қўллаб-қувватладилар.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+