Отамни қувонтирган воқеа

06.08.2021 17:08:38

 

 

Эрталабдан қишлоқдан отам телефон қилди. Ҳол-аҳвол сўраганидан сўнг “Қизим, биласан, уйда тўрт киши ўқийди. Уларни йўлда қатнаганидан кўра, бирорта ижарага жой топиб тургани яхши. Ён атрофингда ижарага жой бўлса банд қилиб қуяйлик. Хабар бер.” деб қолди. Отамга давлатимиз раҳбари томонидан, апрель ойида ёшлар тадбиркорлиги ва бандлиги масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ижарада яшайдиган олийгоҳ талабаларига жорий йилнинг 1 май санасидан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилиши белгиланганини айтган эдим хурсанд бўлди.
Бироз вақт ўтиб кенжа келинимиз телефон қилаяпти “Опажон, ҳаммамиз шартнома асосида ўқиймиз, отажон билан ойижонни қийнаб қўймаслик учун таълим кредити олсакчи? Сиз нима маслаҳат берасиз?” деб. Бу ҳақида керакли ҳуқуқий ахборотларни етказишни ваъда қилдим-у, “Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорини ҳавола қилдим.

Албатта, қарорда олий таълим муассасаларида таҳсил олиш истагидаги ёшларнинг таълим олиши учун кенг имкониятлар тақдим этиш, тўлов-контракт асосида ўқиётган ҳар бир талабага билим олиш учун қулай шароитлар яратиш, ёшларнинг илм-фанга бўлган интилишларини янада рағбатлантириш ва ёшларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратиш, таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилиши, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмаслиги борасида белгиланган вазифалар ота-онам сингари оилада бир-нечта фарзандларини шартнома асосида ўқитаётганлар, ижарама-ижара яшатаётганлар учун айни қувончли воқеа бўлди десам янглишмайман.

 

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+