Ўткан йил сарҳисоби ва келгуси режалар

19.05.2022 18:05:12

2022 йил 18 май куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг навбатдаги VII пленум мажлиси ўтказилди. Унда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши туман (шаҳар) Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мажлисда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти ва “Тараққиёт стратегияси”дан келиб чиқиб, 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ҳисоботи ҳамда партия фаолиятига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлыбай Қайпбергеновнинг маърузаси тингланди.

Ўтган йилда кўзда тутилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган партиявий лойиҳалар доирасидаги амалий ишларга ҳам эътибор қаратилди. Бунинг натижасида партиянинг аҳоли орасига кириб бориши ва халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиши таъминланди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ўтган 2021 йилда ўз фаолиятини партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”сига мувофиқ олиб борди.

Ҳисобот даврида барча шаҳар ва туман Кенгашлар томонидан амалга оширилган ишлар мониторинги юритилиб, улар асосида Кенгашларнинг ташкилий-мафкуравий фаолияти мувофиқлаштирилди.

2021 йил давомида жами 44 та бошланғич партия ташкилотлари янгидан ташкил этилган бўлиб, партия сафига 6395 та аъзо янгидан қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда партиянинг маҳаллий Кенгашлари томонидан партиянинг бир қатор лойиҳалари асосида самарали ишлар амалга оширилган.

 “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида партия секторлари томонидан жами 382 маротаба сиёсий ўқувлар ташкил этилиб, 4762 нафар иштирокчилар қамраб олинди.

“Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида партиянинг ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жами 381та маҳаллада, 3576та хонадон ва 381та хўжалик юритувчи субъектлар ўрганилди. Учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан 472та мурожаат келиб тушиб, улар юзасидан 114та мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди. 92та мурожаатлар мутасадди органларни жалб этиш орқали жойида ҳал этилди. 272та мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

Ҳисобот даврида Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари ташаббуси билан партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида жами 35та  киши ишга жойлаштирилган. Ишга жойлаштирилган 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 24 нафар” Ишга жойлаштирилган аёллар сони 21 нафар”ни ташкил этади.

Ўткан 2021 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партиямиз фракцияси 3 та масала, Халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан сессия мажлислари кун тартибларига жами 60 та масала киритилди.

2021 йил давомида партиянинг баъзи туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари сессиялар ва доимий комиссияларга бирорта масала ёки таклиф кирита олмаганлиги пленумда кескин танқид қилинди. Шу билан бирга, аксарият туман кенгашларнинг тегишли масалалар юзасидан мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитиш ёки депутатлик сўровлари чиқаришдаги фаолияти ҳам етарли даражада эмаслиги қайд этилди.

Шундан сўнг кун тартибининг иккинчи масаласи юзасидан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Дауытбай Қурбаниязовнинг ҳисоботи тингланди. Унда партия фракциясининг 2021 йилдаги фаолияти ва 2022 йилдаги устувор вазифаларига эътибор қаратилди.

2021 йил давомида партия фракцияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги қўмиталари мажлисларига 6 та масала ва сессиялари кун тартибига 3 та масала киритилган. Депутатлар томонидан сайловчилар билан жами 10 марта учрашувлар ташкил этилиб, сайловчилар мурожаатлари асосида ҳокимликлар ва мутасадди корхона ташкилотлар раҳбарларига 17 та депутатлик сўровлари  юборилиб, улар ўзининг ижобий ечимларини топган.

Пленумда партиянинг барча даражадаги бўғинлари ва депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликда 2022 йилда партиянинг бир қатор лойиҳалари доирасида болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ҳолатини, умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланиши ва дарсликларнинг сифати, педагог кадрлар билан таъминланиш даражасини, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизимидаги муаммолар ҳамда дорихоналар фаолиятини ҳамда олий таълим муассасаларида илмий изланишлар олиб бораётган ёш олимлар фаолиятидаги муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш каби масалалар партия эътибори марказида бўлиши қайд этилди.

Жорий йил партия томонидан "Тараққиёт стратегияси” ижросида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг иштироки масаласи ҳам атрофлича муҳокама этилиб, ушбу мақсадда партиянинг барча тузилмалари, депутатлик гуруҳлари ва фаолларининг куч ва имкониятларини сафарбар қилишга доир таклифлар илгари сурилди ва тегишли қарорлари қабул қилинди.

Пленум кун тартибидаги учинчи ташкилий масала ҳам кўриб чиқилиб, Кенгаш таркибига ўзгартиришлар киритилди.

2021 йил мобайнида «Адолат» СДП томонидан илгари сурилаётган ғоя ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишда ва халқимиз орасида партия нуфузи юксалишида самарали меҳнати билан ижобий натижаларга эришган шаҳар ва туман кенгаши раислари партия томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

Пленум якунида анъанага кура партия ўзининг депутатлик корпусларига ҳам алоҳида эътибор қаратган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Курбаниязов Дауытбай Калбаевични самарали меҳнати ва намунали иш фаолиятини эътироф этиб «Адолат» СДП Сиёсиё Кенгаши томонидан таъсис этилган “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирлади.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+