Ўз-ўзини бошқаролмаган одам безовтадир

12.08.2021 18:08:07

 

Агар мен "Одамларнинг маънавий дунёлари ғариб, камбағал бўлса, у ерга хоҳлаган нарса, воқеа,  ҳангома кириб,  бу одамни "анализ" қилади,  бу гаплар шу одамни ҳалокатга етаклайди" десам, кўнглингизга оғир бўлиб туюлмайдими? Хотиржам одам маҳалла, ё туманнинг бахти десам ҳайрон бўлманг.

Воқелик ва одамларни таҳлил, яъни русчасига "анализ" қилолмаган одамни воқелик ва одамлар "анализ"  қилади. Бу руҳий таҳлил эгасида мўрт ҳимоя пайдо қилади. Бу мўрт ҳимоя эгасининг тўлғонишлари,  безовталикларини келтириб чиқаради.  Шунинг учун кундалик ҳаётимизда безовта одамларни хоҳлаганча кўрсатса бўлади. Битта хотиржам одам юзта безовта одамдан самарали ишлайди.

Фикрлай олмаслик руҳий таҳлил қила олмасликдан пайдо бўлади.  Руҳий таҳлилнинг "ўтмаслиги" ёки йўқлиги қалбни не ҳаёл гирдобларига рўпара қилмайди. Руҳий таҳлил аниқ йил ва замонда яшаётган ё улғаяётган,  кун ўтказаётган одамларни ўрганиш ва кузатишдир. Барчани кузатишга на диққатимизнинг кучи, на тафаккур  "моторлари" етади.  Шунинг учун илм  замонавий индивидни текширади,  хулоса чиқаради,  илмий тадқиқот олиб боради,  китоблар яралади. Бу илмий тадқиқот келажакка хизмат қилади.

Шунинг учун аниқ мактаб, боғча,  тиббиёт муассасалари,  корхона,  ташкилот,  муассаса,  тадбиркорлик субъекти,  бозор,  ёки чет элда ишлаётган одам ҳам руҳий таҳлил доирасидан четда қололмаслиги эҳтимол. Ёки айтайлик, коронавирус тарқалаётган бир ҳудудда яшаётган аниқ бир индивиднинг касалликдан қўрқиши,  касаллик оқибатлари,  инсоннинг жонидай азиз,  доимо таҳлил ва ташхисга муҳтож  танасининг келажагини ўйлаб ташвишланиши,  касаллик ҳақидаги ваҳимали гаплар,  юқумлилиги,  ўпкани зарарлаши,  нафас олишнинг қийинлашиши каби патологияси,  эшитилган ўлим ҳолатлари,  ён атрофда юрганларнинг ниқоб тақиш,  бошқага юқтирмасликка ҳаракат қилмаслиги ва бошқа ҳолатлар бу даврда инсон асабини эговлаши,  миясини безовта қилиши мумкин.  Чунки бу даврда яшаётган одам шу аср ҳаётий воқеалари шоҳиди. Биз ҳаммамиз шу асрнинг томошабинлари ёки кузатувчиларимиз. Ҳар қалай ўн олти ё еттинчи асрнинг эмас.

Бир гап билан айтганда, руҳий таҳлил одамнинг ўзига ишончини оширувчи энг яхши йўл. Айнан кўпгина ёшларга, катталарга етишмаётган ўзига ишончнинг топилиши индивиднинг келажагини бахтли қилади. Ҳаёт кўприкларига мустаҳкам "қозиқ" бўлади.

Ижтимоий тармоқлар эса, масалан, тик ток ва яна бошқалари руҳий таҳлилнинг кучсизлигини келтириб чиқариб, безовталик "тахламлари"ни пайдо қилади. Унинг боридан йўғи яхшироқ эмасми?...

Замонавий инсон янгиликка ўч инсондир. Лекин бу ўта янгиликка ошуфталик, таъсирчанлик тақдиримизга қанақадир оқим бўйлаб таъсир қилишини ҳам унутмаслик лозим. Қанақа янгиликларни излаш тақдир масаласидай нозик гапдир. Бежизга «Иллат излаганга иллатдир дунё» деб айтилмаган. Руҳий таҳлилга муҳтожлик айбмас, шуни сезмаслик, китоб  ўқимаслик, ё бефарқлик иллатдир.

 

Азамат ТАВБОЕВ,

Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+