Ўз саломатлигингизга бефарқ бўлманг!

17.06.2022 14:06:43

Сўнгги йилларда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизм ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Маълумки, фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилашга ҳисса қўшиш Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида устувор вазифа сифатида эътироф этилган.

мўйноқ22

«Адолат» социал-демократик партиясининг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Мўйноқ туман Кенгаши депутат ф.Утениязова "Таллы-узак" МФЙ ҳудудига ташриф буюриб, чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли ҳолидан хабар олиб, уларни бепул тиббий кўрикдан ўтказди.

Тиббий кўрик давомида фуқаролар ўз саломатлигига бефарқ бўлмасдан, соғлом турмуш тарзига риоя этиш, фаол жисмоний ҳаракатда бўлиш, тўғри овқатланиш ҳамда зарарли одатлардан воз кечиш борасида тиббиёт ходимларидан бепул маслаҳатлар олишди.

Партия ташаббуси билан жойларда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, маҳалла, оилаларга кириб бориб, тиббий маданиятни шакллантириш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарасида фуқароларнинг тиббий маданияти, ўз саломатлигига эътибори ошмоқда.

Альбина ИНИЯТОВА,

Мўйноқ тумани Кенгаши раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+