Ўзбек олимларидан “помидор-вакцина”

31.08.2021 12:08:33

Ишониш қийин албатта, аммо бу вакцина устидаги тадқиқот ишлари бирор хорижий давлатда эмас,  балки ўзимизда, Ўзбекистонда олиб борилмоқда.

Хўш, бу вакцинанинг ўзига хослиги нимада? Уни кимларга қўллаш мумкин? Ноодатий вакцинанинг инъекцион вакцинадан устунлиги нимада?

Вакцина устидаги тадқиқотлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан  ғайриоддий вакцина устида жорий йилнинг январь ойидан буён иш олиб боришмоқда. Олимлар марказда махсус помидорлар етиштиришмоқда.

Марказ мутахассисларининг маълумотларига кўра, лаборатория шароитида етиштирилган янги навли помидор истеъмол қилинса, ошқозонда маҳсулот ҳужайралари парчаланади. Шундан сўнг ҳужайраларнинг ичида антиген ҳосил бўлади.

Айтиш жоизки, Ўзбекистонда учраётган коронавируснинг тож қисмини клонлаб, баъзи ўсимлик ҳужайраларига киритилиши натижасида ўсимлик ҳужайрасида вакцина ажралмоқда. 

Озиқ-овқат маҳсулотлари орқали эмлаш тажрибаси ҳозирда Россия ва Канадада сут ва жўхори маҳсулотларида қўлланилмоқда. Ушбу тажрибаларнинг ҳам клиник синовлари якунига етган. 

Помидор, бодринг каби полиз маҳсулотлари бежиз танланмаган. Уларга термик ишлов берилмайди.  Маҳсулотлар юқори ҳароратда пиширилганда антитаначалар ҳосил қилувчи вакцина парчаланиб кетади. 

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг айтишича, коронавирус инфекциясига самарали кураш олиб бориш устида илмий изланишлар бу билан чекланаётгани йўқ.

Шу кунларда Ўзбекистондаги халқаро аллергология маркази Вена университети билан ҳамкорликда олиб борилаётган катта лойиҳага кўра,  қорамол коронавирусга қарши вакциналар билан эмланса, жонивор сутида иммуноглобин – А пайдо бўлади. Бу сутни пиширмасдан ичилса, инсон организмда вирусга қарши иммунитет ҳосил бўлади ва у коронавирус инфекциясига қарши курашади.

Мутассадиларнинг таъкидлашича, буларнинг ҳаммаси 2-3 йил ичида бўлади. Вакциналар йилнинг охиригача яратилади. Янги навлар кейинги йилдан деҳқонлар қўлига етиб боради. Генлар инженерлигига асосланган янги навлар ҳамда медицина соҳасида эса чекка-чекка ҳудудларда телемедицина бўлади.

Энг муҳими, инсон – ҳаёт гултожи. Унинг саломатлиги эса, бош устувор масаладир.

Фотима САТТОРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+