Ўзбекистон “Адолат” партияси ғоялари амалда

07.06.2022 10:06:44

(Энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги мавзусини тарғиботи) 

К.Шадиметовнинг “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариш ва фойдаланишга бағишланган  партиядаги ва депутатлик фаолияти юзасидан

Ф О Т О А Л Ь Б ОМ

(архив)

2021-йил

 

К.Шадиметов муаллифлигида Давлат гранти доирасида “Экосан” ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти томонидан чоп этилган китоб (5 та китоблардан бирининг) муқоваси.

1.“Муқобил энергия турлари – ҳаётга!”, К.Шодиметов. «SHARQ» НМАК, Т. 2011й.,

2. “Муқобил энергия ривожи – кучли ижтимоий ҳимоя омили” К.Шодиметов. Т.2013 й.,

3. “Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг иқтисодий истиқболлари” К.Шодиметов. “ILM ZIYO”2014,

4. “Муқобил энергия – фаровон турмуш омили” М.Мирсавуров. К.Шодиметов  “ILM ZIYO” – 2016,

5."Ўэбекистонда биоэнергетиканинг инновацион ривожланиши" 2020 йил

“Жаннат макон юрт қуввати”  К.Шодиметов. “Yosh Kuch”  журнали № 1,  2013 йил, 

“Биогаз - замон талаби” К.Шодиметов. “Yosh Kuch” журнали № 5, 2013 йил,

“Муқобил энергия” К.Шодиметов. “Yosh Kuch”журнали № 10,  2012 йил,

“Муқобил энергия манбаи”  К.Шодиметов. “Yosh Kuch”журнали № 9-10,  2013 йил,

“Инновацион лойиҳалар ” К.Шодиметов. “Yosh Kuch”журнали № 5,  2014 йил,

“Ozbekistonning energy manbalari” К.Шодиметов “XXI TEXNOLOGIYALARI” журнал № 5 2014й.

“biogaz – qayta tiklanuvchi yoqilgi” “xxi ASR TEXNOLOGIYALARI” журнал № 3 2019й.

“Маҳалла йиғинларида ижтимоий инновацияларни қўллаш” “ИЛМ ФАН ВА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ” журнали № 1, 2019 йил

Республика, вилоят ва бошқа газеталарда 20 га яқин мақола босилди.

Интернетга чоп этилган китоблар киритилган (файлларнинг номи Камолжон Шодиметов ва китобларнинг номи), шу билан бирга, муқобил энергия манбалари ва ундан      фойдаланиш бўйича  ўқув юртлари Дастурига фойдаланиладиган адабиётлар  сифатида киритилиб, Олий ва ўрта таълим Дастурида тасдиқланган.

“Адолат” СДПнинг ғоясини амалга оширишга ҳаракат қилиниб, муқобил энергия манбаларини амалиётга жорий этиш масаласини Тошкент вилояти партия Кенгашида илгари суриб, 2013 йил “Муқобил энергиядан фойдаланиш йўли билан атроф-муҳитни ортиқча ифлосланишдан муҳофаза қилиш тўғрисида”, 2014 йил “Тошкент вилоятида муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқариш ва ундан энергия ресурсларини тежашда кенг фойдаланишни ташкил этиш”; 2015 йил “Вилоятда 2015-2019 йилларда иқтисодиёт тормоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфини янада қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни  жорий этиш чора-тадбирлари режаси ҳақида”ги масалаларни Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси кун тартибига киритган ва  тегишли  қарор қабул қилинишига эришган

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан ишга туширилган “Ихлос Бизнес Барака” хусусий корхонасида илк бор биогаз қурилмаси ишга туширилишига бағишланган намойиш презентацияси фотолавҳалари (22.01. 2011 йил):

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, “Кучлик” қишлоғи “Пахтаобод” МФЙ худуди аҳолиси, “Ўзбекистон “Адолат” СДП Республика, Тошкент вилояти фаоллари, ОАВ ходимлари қатнашди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси К.Шадиметовнинг Биогаз қурилмасини қурилиши ва ишга туширилишига  бағишланган митингни   очаётган пайти

 

Биогаз қурилмасида ҳосил бўлган биогазни фойдаланиш учун унга хизмат кўрсатувчи ишчи биореакторнинг биогаз кранини очмоқда  

 

Биогаз қурилмаси ихтирочиси, вилоят партия Кенгашининг “Ёш инноватор ислоҳатларга кўмакдош” кўрик танлови ғолиби,  “Ихлос Бизнес Барака” хусусий корхонаси раҳбари М.Миглиев қурилма билан қатнашчиларни таништирмоқда

Биогаз қурилмасида ҳосил бўлган биогазни ёқиб кўрсатиш пайти

 

“Ихлос Бизнес Барака” хусусий корхонаси раҳбари М.Миглиев қурилмадаги биогазнинг ёнишини намойиш этиб, кўрсатиб бермоқда.

 

Биогаз қурилмасини ишга туширилганлигига бағишланган тантанали йиғилишни Ўртачирчиқ тумани хокимининг биринчи ўринбосари очмоқда

 

Сўз Ўзбекистон Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси И.Саифназаров биогаз қурилмаси ташкилотчи ва ишчиларни табрикламоқда.

 

Биогаз қурилмасини ишга туширилганлигига бағишланган тантанали йиғилиш иштирокчилари

 

Биогаз қурилмасини ишга туширилганлигига бағишланган тантанали йиғилиш иштирокчилари

 

Биогаз ихтирочиси ва қурувчиси “Ихлос Бизнес Барака” хусусий корхонаси раҳбари М.Миглиевга Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Дипломини Ўзбекистон Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси И.Саифназаров топширмоқда

 

ЎЗбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси К.Шадиметов биогаз қурувчиларини қурилмани муддатидан олдин “намойиш вариантини” ишга туширилгани билан табриклаб, уларга рағбатлантирувчи совғалар тақдим этилишини  эълон қилмоқда

 

“Ихлос Бизнес Барака” хусусий корхонаси раҳбари М.Миглиевга Миглиевга Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгашининг совғаси топширилган пайти

 

“Инновацион ғоя, технология ва лойиҳалар” республика V ярмаркасида иштирок этган Бош вазир (шу пайтда Бош вазир ўринбосари эди)  А.Арипов яратилган биогаз  қурилмасининг лойиҳасига баҳо бермоқда.

Суратда:“Ўзэкспомарказ”да ўтказилган V-VI-VII Республика “Инновацион ғоя, технология ва лойиҳалар” ярмаркаларида биогаз қурилмасининг модели билан Бош вазир ўринбосари Ғ.Ибрагимов таништирилмоқда.

К.Шадиметов  “Ўзэкспомарказ”даги ярмаркада  “Ихлос бизнес Барака”  биогаз қурилмаси модели намойишида, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Н.Умаров ва ўринбосари А.Раҳмоновларни лойиҳанинг модели билан таништирмоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ва “Ўзбекэнерго” АЖнинг эълон қилган кўрик-танлови ғолиби (I-ўрин) сифати тақлирланган“Адолат” СДПнинг Тошкент вилояти Кенгашига берилган 2 кВтли қуёш фотоэлектрик станциясини Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани Марказий шифохонаси ва  туғуруқхонасига доимий фойдаланиш учун совға қилиб, ўрнатиб берилди. 

 

Мобил 12 ваттли фотоэлектрик станцияси эса Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани туғуруқхонасига доимий фойдаланиш учун совға қилиб, топширилди.

Бир гуруҳ ёшларга  Ўзбекистон Савдо-саноат ярмаркасида “Ихлос бизнес Барака”  биогаз қурилмаси модели намойиш этилмоқда  (2015 й.)

 

К.Шадиметов томонидан тайёрланган биогаз қурилмасини ишлаб чиқаришни жорий этилишини ташкилий томони ифода этилган плакат

 

Биогаз қурилмасини “Адолат” СДП Вилоят Кенгаши, вилоят  Бизнес палатаси, “Ихлос Бизнес Барака” МЧЖ ҳамда Олмалиқ металл конструкцияси заводи билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган биогаз қурилмасининг “намойиш варианти”ни яратилиши хусусида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси К. Шадиметов  телевидениянинг “Ахборот” дастурига интервью бермоқда.

 

Биогаз қурилмасини Олмалиқ металл конструкцияси заводида ҳамкорликда ишлаб чиқарилган биогаз қурилмасининг намойиш вариантини “Ихлос Бизнес Барака” корхонаси раҳбари М.Миглиев таништирмоқда.

 

К.Шадиметов Тошкент давлат Техника университетида Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатларига қайта тикланувчи энергия манбалари афзалликларига бағишланган маъруза қилиб, биогаз қурилмаси макети билан таништириш пайти

 

К.Шадиметов Тошкент давлат Техника университетида  Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларига бағишланган семинар ишида иштироки

 

К.Шадиметовнинг Наманган вилоятида намунавий уйларга ўрнатилган қуёш фотоэлектрик станцияси билан ўрганиши пайтида олган расмлари

 

Қибрай туманида Хитойликлар томонидан қурилаётган биогаз қурилмаси билан ўрганиш учун ташрифи  (2018 й.)

 

“Ўзэкспомарказда биогаз “Ўзбиогаз” МЧЖ тақдимотида (2019 йил )

 

Янгийўл тумани “Эски қовунчи”да чорва фермасида қурилган биогаз фермасини қурилиши пайти 2018 й.

Тошкент вилояти Зангиота туманида қурилган биогаз қурилмасини, қурилишини бошланган пайти  2017 й. январь.

 

“Ўзэкспомарказ”да Хитойлик биогаз қурувчи“BETTER” компанияси Бош директори Чэнь Чжипин билан “UZDIOGAZ” МЧЖ вакилларининг тажриба алмашиш ва  ҳамкорлик қилишга  келишув пайти

 

 К.Шадиметов “Ўзэкспомарказ”да Хитойлик биогаз қурувчи компания раҳбари билан

Тарғибот қилинган биогазни лизингга бериш схемаси ва тартиби

 

 

Шавкат Мирзиёев билан(ТИИИМСХ проректори пайти) Тошкент Давлат Аграр университетда конференцияда иштирок этган пайтида тушилган расм (архив). У муқобил энергия манбаларини қурилмаларини ишлаб чиқариш ва фойдаланишни кенгайтириш бўйича партиянинг таклифини қабул қилди, тегишли вазирликларга  кўрсатмалар берди ва шунга кўра, тарғиботни кучайтириш учун 50 млн. сўм маблағ ажратилди.

 

К.Шадиметов Ўзбекистон энергетика вазирлигида ўтказилган  “Саноат корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш лойиҳалари”  деб номланган семинар ишида    маъруза қилмоқда. 2019 й. сентябрь

 

К.Шадиметовнинг 57- “Йўғонтепа” сайлов округида 5 йиллик депутатлик ҳисоботи пайти 2019 йил 10 сентябрь

 

 

К.Шадиметов  сайлов округидаги “Юксалиш” маҳалласидаги аҳоли томорқасига сув келадиган лотокларни бузилиши натижасида ҳосил бўлган сув исрофгарчилиги ва томорқаларни  суғориш учун сув етиб бормаслик ҳолатини баратараф этишда...

А К А Д Е М И К   У Н В О Н И   Б Е Р И Л Д И

 

Суратда: Атроф ва табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологик назорат ва ҳуқуқ, иқтисодий экология ҳамда инсон саломатлиги борасидаги самарали илмий фаолияти, адабий ва методик қўлланмалар нашри ҳамда экологик тиббий маданиятни тарғиб қилишдаги фаол ишлари учун “Ҳалқаро Экология, инсон ва табиат хавфсизлиги фанлари Академияси” Президиумининг 2017 йил 17 майдаги қарори билан академиянинг ҳақиқий аъзолигига қабул қилиниб, академик унвони берилган  Ўзбекистонликлар, (шу жумладан, Камолжон Шадиметовга ҳам) диплом ва гувоҳнома тақдимоти. 2017 йил июнь.

 

К.Шадиметов Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг VII-Пленуми кун тартибидаги   “Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш” юзасидан маърузаси.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Н.Умаров “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгашининг раиси К.Шадиметовга Республика “Муқобил энергия манбаларининг энг фаол тарғиботчиси” кўрик-танловида I-ўринни эгалаллагани билан табриклаб, 2 кВт ли қуёш станцияси ва мобил қуёш станцияси билан тақдирланганлик сертификати ва Дипломини топширмоқда.

Суратда: Бекободлик металлург “адолатчилар” ҳар жабҳада ўрнак Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси К.Шодиметов бир гуруҳ ёшларга партиянинг фаолияти хусусида суҳбат қилмоқда. Тошкент. 2016 й.

 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Ж.Мирзамахмудов ва Энергия самарадорлик Департаменти директори М.Хакимовга биоэнергетикани ривожлантиришда биогаз қурилмасидан ишлаб чиқариш ва фойдаланиш хусусида, Республика семинарида К.Шадиметов ва А.Темиров амалда қуриб бераётган биогаз қурилмаси модели ҳақида фикрларини билдиришмоқда. 2020 .

К.Шадиметов  ЎзТВнинг  “Замон” теледастури  ва радиоканалларига биоэнергетикадан фойдаланиш афзалликлари хусусида интервью бермоқда. 2020 й.

К.Шадиметовнинг ушбу “ЎЗБЕКИСТОНДА БИОЭНЕРГЕТИКАНИНГ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШИ”  номли янги нашрдаги китоби 22.05.2020 й. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги портали (E-mail: info@minenergy.uz )Энергия самарадорлик сайтига тўла матнда қўйилди.

 

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши раиси, Тошкент вилояти хокими Аҳмаджон Усманов  2014 йил вилоят сессиясида - вилоят депутати К.Шадиметовнинг  ташаббуси билан киритилган “Тошкент вилоятида муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқариш ва ундан энергия ресурсларини тежашда кенг фойдаланишни ташкил этиш” масала муҳокамасида – янги нашрдан чиққан ва барча депутатларга тарқатилган  “Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг иқтисодий асослари” китобидан  фойдаланиб, ижросини ташкил этишни  тавсия қилмоқда.

К.Шадиметовнинг нашр этилган китоблари

К.Шадиметовнинг “Маҳалла йиғинларида ижтимоий инновацияларни қўллаш”, "Использование биологического сырья для производства энергетических ресурсов"  номли мақоласи журналнинг 1-3-сонларида чоп этилди.

К.Шадиметовнинг муқобил энергия манбалари ҳақидаги мақолалари чоп этилган журналлар

Ушбу биогаз қурилмаси лойиҳаси шу кунларда Республикамизниг вилоятларидаги  фермер хўжаликлари ва хонадонлар учун қуриб берилмоқда

 

Яқинда ҳамкор корхонамиз “UZBIOGAZ” МЧЖ  Ургутда фермер хўжалигига қуриб фойдаланишга топширган биогаз қурилмаси. 2022 йил май.

 

Хонадонлар учун мўлжалланган биогаз қурилмаси. У Самарқанднинг Ургут ва бошқа туманларида ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди. март-июнь 2022 йил.Уни  “UZBIOGAZ” МЧЖ корхонаси қуриб фойдаланишга топширди.  

Ушбу Лола опанинг 150 ўринли боғчасининг ошхонасидаги газ плиталари биогаздан фойдаланилмоқда. Уни фермер хўжалиги ўз биогаз қурилмаси орқали таъминланмоқда. Уни “UZBIOGAZ” МЧЖ корхонаси қуриб фойдаланишга топширди.  2022 й.май

“Адолат”СДП иқтисодиётга янги, энергия ресурсларини тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш тарафдори ва бу жараёнда барча тадбирларни қўллаб-қувватлайди”

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси

Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастуридан

 

Шадиметов Камалжан
иқтисод фанлари номзоди, Халқаро Экология, инсон ва

табиат фанлари Академияси ҳақиқий аъзоси, академик
Ўзбекистон “Адолат” СДП “Инновация ва муқобил энергетика
тарғиботи маркази” раҳбари,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+