Ўзбекистон - фуқаролари ҳуқуқлари олий қадрият сифатида кафолатланган заминдир

30.12.2022 15:12:47

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 20 декабрида Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида 2023 йилни жонажон ватанимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилишлари бутун дунё миқёсида Ўзбекистон Республикаси демократик принципларга асосланган ҳуқуқий-демократик давлат, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган кучли адолатли фуқаролик жамият, мамлакатимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатлари тенг кўриладиган, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, бирдамлиги, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланадиган, маънавий жипслашган жамият эканини яна бир бор таъкидлаб берди, десак тўғри бўлади. Президентимиз ўз Мурожаатномасида инсон капитали мамлакатнинг муҳим миллий бойлиги ва унинг ҳар томонлама кўпайиши, тараққий этиши, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган, профессионал тайёргарликка эга, мамлакатимизни модернизация қилиш ва демократик жамият қуриш йўлидаги мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган, юртимиз ва халқимиз манфаатларига садоқатли янги авлод кадрларини тайёрлаш масаласида айтган сўзларидан шуни англадимки, Ўзбекистон инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида кафолатланган заминдир.

        Улуғбек     Қурязов,

                                                                                                                        “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, депутат.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+