«Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт»

11.07.2024 10:07:15

Бугун Гулистон шаҳар «Обод юрт» МФЙ ҳудудидаги 18-ДМТТ да «Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт» мавзусида тарғибот Сирдарё вилояти рус маданий маркази раҳбари Файина Семёновна иштирокида тадбир тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда «Адолат »СДП Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ш. Умурзакова, вилоят Кенгаши бош мутахассиси А.Усмонов, «Обод юрт» МФЙ раиси Р. Базарбаевлар иштирок этишди.Хозирги кунда Сирдарё вилоятида 6 та миллий маданий марказлар фаолият кўрсатиб келмоқда.Улар иштирокида тур хил тадбирлар, миллий байрамлар кўтаринки руҳда ўтказилиб келинмоқда.

Тадбирда Сирдарё вилояти рус маданий маркази раҳбари Файина Семёновна вилоятимизда 23500 нафар рус миллати мансуб аҳоли истиқомат қилаётгани, ҳамжиҳатликда «Ўзбекистон умумий уйимиз» шиори билан миллий маданият марказлари фаолият кўрсатиб келаётгани,барча шароитлар яратилгани тўғрисида тадбир иштирокчиларига фахрланиб сўзлаб берди.Бундай тарғибот тадбирлари партия ҳамкорлигида келгусида ҳам миллий маданий марказлар билан ўтказишга келишилди. Тадбирда рус миллат вакилларининг куй-қўшиқлари янгради. Ижро этилган рақсларда ҳам рус миллатининг удум ва анъаналари тараннум этилди.

Таъкидлаш жоиз, миллатлараро бағрикенглик азалий қадриятимиз бўлиб, халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Қадим-қадимдан ота-боболаримиз ўз ўгитларида халқлар дўстлиги туйғусини юксак даражада улуғлаб келишган.

«Адолат» СДП
Сирдарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+