Ўзбекистон Кубоги ғолиблари

28.08.2022 16:08:14

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги «Ўзбекистон республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5924-сонли ҳамда 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сонли Фармонларини ижросини таъминлаш мақсадида, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, Она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 21-25 август кунлари армрестлинг спорт тури бўйича Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада 12 та вилоятдан турли вазн тоифасидаги 300 нафардан ортиқ спортчилар қатнашдилар.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси Ўқув курслари взвод командири лейтенант Хурматилло Мадазимов 70 кг вазн тоифасида ўнг ва чап қўлларда фахрли 3 ўринни, Қамчиқ Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг йўриқчи-қутқарувчиси кичик сержант Мирабдулла Миркаримов 90 кг вазн тоифасида ўнг ва чап қўлларда фахрли 3 ўринни ва Тошкент шаҳар Олмазор тумани ФВБ иккинчи ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчиси Бекзод Маназаров 75 кг вазн тоифасида фахрли 2 ўринни эгалладилар. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тантанали тақдирландилар.

Фарҳоджон ХОЖАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Академияси катта ўқитувчиси, майор.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+