Менинг Конституциям - менинг келажагим

26.06.2022 09:06:05

2022 йилнинг 25 июнь санасида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада жами 128 та модданинг тенг ярими, яъни 64 тасини ўзгартиш ва 6 та янги модда қўшиш таклиф этилмоқда. Улар орасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ва ижтимоий соҳаларда жуда муҳим янгиланишлар бор.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаларини ўтказилиши белгиланган.

Мақсад — аҳолида, кенг жамоатчиликда конституциявий ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, ўз таклиф ва мулоҳазаларини фаол билдиришлари учун «майдон»лар яратиб бериш.

Бугун Ширин шаҳар ҳокимлиги биносида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибекова ,Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бегзод Абдуллаев, ҳамкорликда Ширин шаҳри ҳокимияти аппарати ходимлари, ҳоким биринчи ўринбосари Қувондиқов Мусулмон, котибиятлар мутахассисларига «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасида қайси моддаларига ўзгартириш киритилаётганлиги ва янги киритилаётган нормалар ҳақида тушунчалар берилди .

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига 2022 йил 5 июлга қадар муҳокамада бўлади.

Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+