ЎЗБЕКИСТОН ШХТ САМИТИДА ЯНГИ РЕЖАЛАР ВА ҲАМКОРЛИКНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИШ ТАШАБУСКОРИГА АЙЛАНМОҚДА

15.09.2022 09:09:36

Бугунги глабаллашув жараёнида, давлатлар ва минтақалар ўртасидаги сиёсий, иқсидоий, чегаравий муносабатлар кескинлашиб бораётган бир даврда жараёнларни бироз юмшатиш ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, трансчегаравий муносабатларда келишувга эришиш учун ҳам ШҲТ давлатлари ўртасида учрашувни ўтказилиши зарурати юзага келди. Албатта ШҲТга аъзо давлатларини учрашуви хар йили ўтказилиб келинида. Бу сафарги учрашувни кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрида ўтказилиши эса ушбу давлатларни тарих ва бугунги кун нуқтаи назаридан ҳамда келажак учун қўйиладиган мақсадларни “Шанҳай руҳи” сингари  “Самарқанд руҳи” асосида ўтказилётгани бэжизга эмас. Зеро Президентимиз “Бизнинг асосий шиоримиз – “Ҳар биримиз кучли бўлсаккина ШҲТ кучли бўлади”. Уни амалда рўёбга чиқариш йўлида Ташкилотни янада кучли ва халқаро ҳамкорларимиз учун янада жозибадор бўлишига эришиш учун жиддий ҳаракат қилдик”, деб бежизга таъкидламадилар.

ШҲТни яратилиш тарихига назар солсак  “Шанҳай бешлиги”  уюшмаси тузилиши билан бошланган ҳамда 2001 йил Шанҳай шаҳрида ўтказилган учрашувдан кейин ШҲТ ташкилотини тузилганидан шу кунгача бўлган даврда умумий учрашувлари 27 марта ўтказилган. Аммо ШҲТ ташкилоти номидан айнан 21 марта учрашувлар ўтказилганлигини алоҳида такидлашимиз лозим. Ҳудди шундай учрашувларни бевосита Ўзбекистон Республикасида ўтказилган даврларини эслайдиган бўлсак, 2010 йил 10-11 июнь кунлари Тошкент шаҳрида, 2016 йил 23-24 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ШҲТ ташкилоти учрашувлари бўлиб ўтган. Учинчи учрашувига жорий йилинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳри мезбонлик қилмоқда. Демак шундай нуфузли ташкилотга Ўзбекистон уч марта мезбонлик қилмоқда, албатта бу ҳам бежизга эмас. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки Самарқанда ўтказилаётган Самитни “Самитлар ичидаги Самитлар” десак муболаға бўлмайди. Чунки бу Самитда давлат раҳбарлари умумий йиғилишиб ҳамда алоҳида музокаралар жараёнларини олиб боришлари учун ҳам қулай мухит яратилган.  

Барчага маълум 2021-2022 йиллар давомида  Ўзбекистон ШҲТга раислик қилиб келмоқда. Албатта Самарқанда ўтказиладиган тадбирлар доирасида Ўзбекистон ўтган дарларда амалга оширилган ишларини сарҳисоб қилиб, келгусидаги режаларини ва таклифларини билдиради. Ўзбекистон ШҲТга раисликни олган кунида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромонович томонидан Ўзбекистоннинг ШҲТдаги раислиги даври учун устувор вазифаларини баён қилган эди.

Улар:

·        ШҲТнинг нуфузи ва салоҳиятини янада ошириш;

·        ШҲТнинг Транспорт боғлиқлиги стратегиясини қабул қилиш;

·        ШҲТ маконида инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;

·        ШҲТнинг халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича экспертлар форумини таъсис қилиш;

·        ШҲТнинг Эзгу ният элчисини институтини жорий қилиш.

 

Айнан белгиланган устивор вазифалар асосида ўтган давр мабойнида 80 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Улар нафақат Тошкентда, балки республикамиз вилоятларида ҳам) бўлиб ўтди.. Шу тариқа, Нукус, Бухоро ва Фарғонада ШҲТ Миллий координаторлари кенгашининг йиғилишлари ташкил этилди. Хивада транспорт вазирлари йиғилиши (2022 йил, 12 май), Бухорода камбағалликка бағишланган конференция (2022 йил 26-27 май) бўлиб ўтди.

Ўзбекистон бир йил ичида ШҲТнинг 37 та ҳужжатини уйғунлаштириш жараёнини бошлаш, мувофиқлаштириш ва якунлашга муваффақ бўлди. Бу ҳам ушбу ташкилот тарихидаги ўзига хос кўрсаткичдир. Қолаверса, ушбу ҳужжатларнинг 30 таси Ўзбекистон ташаббуси билан, аксарият ҳолларда шахсан Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган бўлиб, улар консептуал, стратегик муҳим ва амалий характерга эга бўлди.

Ўзбекистон ШҲТ га раислиги даврида  кўплаб ишларни амалга оширди ва барча белгиланган устивор вазифаларни тўлақонли бажара олди деб ҳисоблаймиз. Шу билан 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТнинг Самарқанд саммитида ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари сўнгги 3 йилда илк бор юзма-юз форматда йиғилишади. Саммитда Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги якунлари сарҳисоб қилинади.

Шундай нуфузли ва Ер юзида жами 7,7 млр аҳоли яшаса шуни ярми яний 3.5 млрди ҳудди шу давлатлар аҳолиси рақамига яъний тенг қисмига тўғри келиши, ташқи савдо айланмаси 8 млрд долларга тенг, ички савдо алоқалари мустаҳкам, катта ипорт ва экспорт бозорига эга бўлган, ер ости ва ер усти қазилма бойликлари мавжуд, бой маданий ва маънавий меросга эга давлатлар аъзо бўлган ШҲТ самити албатта бугун дунё нигоҳида. Бу эса бошқа кўплаб давлатларни ушбу ташкилотга қизиқишини ортирмоқда ҳамда аъзолик учун кўплаб аризалар берилгани ва ШҲТ ташкилоти аъзоликга кириш учун берилган аризаларни ҳолис ҳамда чуқур таҳлил қилиб ўрганишаётганини унинг нуфузи ортиб бораётганидан далолат. Ўтган даврларда Ўзбекистон бевосита ШҲТ ташкилотини нуфузи ошиши йўлида улкан ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Албатта навбатдаги ШҲТ Самитда кўплаб йиғилиб қолган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий муаммолар ҳал этилиши ҳамда янги давр учун истиқболли ҳамкорлик платформаси яратилади.  Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ Самити Ўзбекистон Республикаси ва ҳамкор давлатларни барча жабхаларда келишувга эришиб янги марраларни олишига асос бўладиган ҳамкорлик учрашувларга бой бўлади деб ҳисоблайман.

 

 Жамол Комилов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши раиси       

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+