Ўзбекистонда фуқаролар  ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – асосий  вазифа

03.03.2021 12:03:49

Мамлакатимизда  ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, кейинги йилларда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ёшларни мажбурий меҳнатга жалб қилишнинг олдини олиш борасида самарали ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда сессияда Президентимиз бир қанча муҳим масалалар билан биргаликда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. Агар эътибор бериб қарасак, чиндан ҳам мустақил Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча ислоҳатлар инсон манфаатларига қаратилганига гувоҳ бўламиз.

Шу ва бошқа дунё ҳамжамияти эътиборини тортаётган ишлар амалга оширилаётгани боис ҳам мустақил ватанимиз БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига” аъзо бўлди. Нуфузли ташкилотнинг “Инсон ҳуқуқлари бўйича” Кенгашининг 46-сессиясида биринчи марта иштирок этди.

Бугунги кунда демократик ислоҳотларимиз, янги Ўзбекистонни бунёд этишга қаратилган. Мен партия фаоли сифатида муҳтарам Президентимизнинг нуфузли ташкилот анжуманида қилган маърузаларини ўқиб чиқдим. Юртимизда ҳақиқатдан ҳам инсон ҳуқуқларини таъминлаш, миллатлар тотувлигини йўлга қўйиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаяпти. Хусусан, мамлакатимизда гендер сиёсати борасида ҳам бирмунча ишлар қилинди. Амалдаги йилда бу борада улкан қадамлар ташланади. Хотин-қизларнинг ишбилармонлик фаолиятини тубдан оширишга қаратилган Ўзбекистонда марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларнинг мулоқоти ва опа-сингилларимизнинг минтақавий бизенс форуми бўлиб ўтади. Айни пайтда бу йирик анжуманга қизғин ҳозирлик кўриляпти. Албатта, бу анжуманнинг Ўзбекистонда ўтказилаётганида ҳам бир қатор маъно мужассам. Масалан, Ўзбекистонда яшаб меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш, давлат бошқарувидаги иштирокини таъминлаш ва аёлларнинг иқтидорларини ҳар томонлама намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратилгани учун ҳам нуфузли ташкилотлар назарига тушиб бораяпти.

Ўзбекистон Кенгаш аъзоси сифатида бундан кейин ҳам халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқларига оид умум эътироф этилган принцип ва нормаларини катъий ҳимоя қилади ва содиқ қолади.

                                                                    Руйиддин РАУПОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+