Ўзбекистонда ислоҳотлар: кеча ва бугун

22.02.2021 18:02:02

Кеча ўтмиш , эрта мавҳум, бугун эса Худонинг мукофотидир.

Барчамизга маълумки инсон фарзанди дунёга келар экан, ҳамиша ўсишга ва фаровон ҳаётга эришишга интилади.

Таъбир жоиз бўлса, она Ватанимиз – Ўзбекистонимиз ҳам мустақиллик йилларида аста–секинлик билан оёққа турди. Ушбу чорак асрдан ошиқроқ муддат мобайнида амалга оширилган ислоҳотлар эса халқ фаровонлиги, юрт истиқболи йўлида ҳаётга татбиқ қилинди. Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ  марҳум биринчи Президентимиз И.А.Каримов томонидан амалга оширилиши йўлга қўйилган қатор хайрли ислоҳотлар муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев рахбарлиги остида босқичма–босқич, изчиллик  билан мунтазам олиб борилмоқда. Шу ўринда фикримизга далил сифатида аёлларга опа-сингилларимизнинг ҳозирги ҳаётимиздаги тутган ўрни, жамиятимиз соҳаларидаги уларнинг ўрни, оила ҳаётидаги, фарзандлар тарбияси ва келажагидаги аҳамияти, қолаверса бир сўз билан айтадиган бўлсак, уларнинг жамиятимиздаги кеча ва бугун ҳақида ўйлашимиз табиийдир.

Сиз билан узоқ ўтмишга эмас, чорак асрлик юртимиз ҳаётига бу даврдаги аёлларимиз фаолиятига назар ташлаймиз.

Барчамизга  сир эмаски, мустақиллик йилларида хотин-қизларни, жамият ҳаётига олиб кириш, уларни иш билан таъминлаш бўйича қатор амалий чоралар кўрилиб, мунтазам рағбатлантирилиб келинмоқда.

Бу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад аёлларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, уларнинг эркаклар билан бир хил ҳуқуқ ва эркинликлар тўла таъминлашга қаратилган. Бу йўлда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган хотин-қизларимизга турли паст фоизли ставкаларда банк кредитлари бериш йўли билан улар фаолиятини қўллаб – қувватланаётганлигини, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий жиҳатдан ҳимояланганлигини эътироф этишимиз лозим.

Бугунги кунга келиб ушбу йўналишдаги ислоҳотлар янада қатъий ва ҳаётий тус берилмоқда. Буни турли халқаро ташкилотларнинг рейтингларида юқори ўринларда қайд этилаётганлиги фикримизнинг ёрқин тасдиғидир.  Хусусан,  сўнги  йилларда    хотин-кизларнинг   ижобий    қўллаб-қувватлаш  уларга  етарли  шарт-шароитлар    яратиш   ва  бандлигини   таъминлаш  масалаларида 3 маротоба, ёшлар  билан боғлиқ масалалалар муҳокамаси йўлида 3 маротоба видеоселектор тарзида йиғилишлар ўтказиб, тегишли мутасадди шахслар ва ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар бериб келмоқдалар.

Ўтган 2020 йилнинг бошларида ўтказилган видеоселекторда Президентимиз жамиятда аёллар ва ёшлар ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Натижада оилаларни ижобий қўллаб-қуватлаш мақсадида маҳаллаларда   “темир дафтар”лар юритилди. Энди худди шу каби маҳалла , туман, вилоят кесимларида “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари” юритилиши таклифи илгари сурилди. Мазкур дафтарга ижобий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қуватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз аёллар ва ёшлар қамраб олинди. Мазкур йиғилишда аёллар бандлигини таъминлашга алоҳида тўхталиб, Президентимиз мўлжалдаги чора-тадбирлар амалга ошириш учун уларни молиявий манбалар билан таъминлашга ҳам тўхталдилар.

Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига олий маълумот талаб қиладиган мутахассислик ва лавозимларни қисқартириш вазифасини юкладилар.

2020-йил 14-июль бўлиб ўтган видеоселекторда ҳам уларни даромадли ишлар билан таъминлаш масаласи муҳокама этилди. Айнан шу давр ҳолатига кўра бир неча ишсизларнинг 732 000 нафарини ёшлар ташкил қилса, 834 000 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади. Бу муаммоларнинг ечими сифатида мактабданоқ касбга ўқитишга жалб қилиш тизими жорий қилинди. Маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш вазирлигига 33 минг 380 нафар аёлни ҳаётга мотивациялаш ва касбга йўналтириш вазифаси юклатилди. Эътибор берадиган бўлсак, бугунги кунимиз кечагидан нурафшон. Чунки, бугун халқнинг онги, тафаккури, дунёқараши янгиланди. Ишсизлик, дангасалик жамият инқирози, оила қашшоқлиги, инсоннинг иқтисодий–ижтимоий қарамлиги сабабчиси эканлигини барчамиз  англаб етаяпмиз.

Ўтган 2020 йил июль ойи ҳолатига кўра, Навоий вилоятида ишсиз аёллар сони 8251 тани ташкил этган. Ушбу кўрсатгич йил сўнгига бориб 927 нафарга камайтирилишига эришилган. Лекин, кечаги кунимиз билан солиштирсак бугун ҳаётимиз фаровон, келажагимиз кафолатланган. Чунки сиёсатимиз одилона, ислоҳотлар эса аниқ манзилли тарзда амалга оширилмоқда. Бугунги кун биздан кутишни эмас, балки аниқ мақсадни, изчил режани ва шаҳдам ҳаракатни талаб қилмоқда. Агар биз бугун дадил ҳаракатни ташласак, яьни Яратганнинг мукофоти бўлган бугунги кундан оқилоно фойдалана олсак, эртамиз мавҳум эмас, аксинча бугунги кунданда нурафшон, порлоқ ва равшан бўлаверади.

 

Шаҳло РАХМАТОВА,

халқ депутатлари Навоий

 вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+