Ўзгаришлар моҳияти инсон манфаатига хизмат қилади

01.07.2022 12:07:01

Бугунги кунда жаҳон миқёсида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, ушбу тушунчалар билан боғлиқ рейтинг ва стандартларга биринчи даражали аҳамият берилмоқда. Инсон қадрини юксалтириш эса давлат ҳокимияти органларининг конституциявий бурчи ва устувор вазифаси бўлмоғи кераклиги, янгиланаётган Конституциямизда ушбу тамойиллар ҳам ифода этилиши эътироф этилмоқда.

Шу маънода   " Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз туман Кенгаши томонидан Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш  ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда партия Термиз туман Кенгаши раиси вакиллари, депутатлар, БПТлар фаоллари ва маҳаллалардан фуқаролар қатнашдилар.

Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Конституциявий қонун лойиҳасини халқимиз, жамоатчилигимиз билан кенг муҳокама қилиш,  Бош қомусимизнинг пишиқ-пухта, янада халқчил, том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилиши ҳақида сўз юритишди.

 Шуҳрат Хаитов, Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати:

-  Барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, бош Қомусимизга киритилаётган барча ўзгартиришларнинг негизида Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганлигини кўришимиз мумкин. Шунингдек, Қомусимизда ҳар ким эркинлик ва дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлиши билан бирга, ҳеч ким шартномавий мажбуриятларни бажара олмаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги ҳам белгиланмоқда. Яна шунингдек, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз ғайриинсоний муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас, деган банд ҳам киритилмоқда. Бу умуминсоний принципларга тўла мос келади. Қайсидир маънода бугун тазйиқ ва зўравонликдан азият чекаётганларнинг сонини камайтиришга ҳам сабаб бўлади. Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар моҳияти ҳам айнан инсон манфаатларига хизмат қилади.

Тадбирда фуқаролар томонидан бир қатор фикр ва таклифлар билдирилди. Мазмунли, самимий кечган мулоқотдан кейин тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди.

 

Дилафрўз Раҳматова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+