Ўзгартишларни маъқуллаймиз

28.01.2021 10:01:48

Мамлакатимиз муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа арафасида турибди. Бу йил Президент сайлови ўтказилиши керак. Охирги шундай тадбир 2016 йил декабрда ташкил этилган эди. Энди эса уни октябрга кўчириш тўғрисида таклифлар берилмоқда. Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда кўриб чиқилган Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида ҳам шундай дейилган.

Мен бу борада кенг жамоатчилик ўртасида ўтказилаётган муҳокамани кузатиб турибман. Кўпчилик октябрни маъқул деб топмоқда. Парламент аъзолари бу фикрга қўшилишган.  Мен ҳам шундай бўлса мақбул деб ҳисоблайман.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий Қонун, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳам маъқуллайман.

 

Аҳмаджон Дадахонов,

Халқ депутатлари Наманган туман

Кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи аъзоси 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+