Ўзини ўзи банд қилган фуқаро меҳнат гувоҳномаси олади

28.03.2020 15:03:38

“Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилади. Гувоҳнома эгалари меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сирасига кимлар киради?

  • меҳнат даромади олишга йўналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиганлар;
  • якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмаган ва ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайдиганлар;
  • меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини белгиланган тартибда расмийлаштирган жисмоний шахслар.

Гувоҳномани олиш пулли

Бундай фуқароларга меҳнат гувоҳномаси меҳнат органлари томонидан уларнинг доимий яшаш жойидан қатъи назар пулли асосда берилади. Ушбу тўловларни ундиришдан тушган тушумларнинг бир қисми ўзини ўзи банд қилганларнинг пенсия суғуртасини таъминлашга мақсадли йўналтирилади.

Гувоҳнома берилган санадан бошлаб ва улар амал қилишининг бутун даври пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун фуқароларнинг меҳнат стажига ҳисобланади. Уларни шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилишга йўл қўйилади. Бунда кўрсатиб ўтилган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқиш объекти ҳисобланмайди.

Фуқаро вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси амал қиладиган даврда ўзини ўзи банд қилган фуқаро Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига ишсизга тўланадиган ишсизлик бўйича нафақани ва касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида стипендияни ололмайди.

Даромад учун солиқ тўланмайди

Қарор асосида махсус Низом ишлаб чиқилган. Ушбу Низомнинг амал қилиши меҳнат мақоми Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган якка тартибдаги тадбиркорлар, ҳунармандчилик фаолияти субъектлари ва деҳқон хўжаликлари аъзоларига татбиқ этилмайди.

Ўзини ўзи банд қилганлар билан меҳнат органларининг электрон алоқа каналлари орқали ўзаро ҳамкорлик - онлайн-майдон ташкил этилади.

Меҳнат гувоҳномаси ариза берувчининг хоҳишига кўра жисмоний шахснинг мурожаати асосида 1 ойдан 12 ойгача бўлган муддатга берилади. Ҳужжатнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ўзини ўзи банд қилган фуқаро янги меҳнат гувоҳномаси олиш учун такроран мурожаат қилиши мумкин, бунда такрорий мурожаатлар сони чекланмаган.

Гувоҳноманинг асл нусхаси ўзини ўзи банд қилган фуқарода у пенсия ёшига тўлгунига қадар сақланади, нусхаси эса уни берган меҳнат органида сақланади.

Ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди.

Меҳнат стажига киради ва пенсия олади

Тузатилиши мумкин бўлган хатолар аниқланиши оқибатида меҳнат гувоҳномасини бериш рад этилган тақдирда, ариза берувчига уч иш куни мобайнида тегишли тузатишларни амалга ошириш имконияти берилади.

Меҳнат гувоҳномасини бериш узил-кесил рад этилганда меҳнат гувоҳномасини бериш учун тўланган пул маблағлари тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб ўн иш куни мобайнида ариза берувчи томонидан кўрсатилган ҳисоб рақамига қайтарилиши керак.

Фуқаро пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлинган пайтдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш стажига ҳисобланади.

Меҳнат гувоҳномаси берилган сана пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига ёзиладиган даврнинг биринчи куни, меҳнат гувоҳномасида кўрсатилган амал қилиш муддати тугайдиган сана ушбу даврнинг охирги куни ҳисобланади.

Ҳужжатнинг амал қилиш даври бу даврда ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолияти амалда бажарилганлиги ёки бажарилмаганлигидан қатъи назар пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун меҳнат стажига ҳисобланади.

Курсларда бепул ўқитилади

Гувоҳномани расмийлаштирган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар уч ойгача давом этадиган қисқа муддатли касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака ошириш, шунингдек, тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш курсларида бепул ўқитилади.

Меҳнат органлари ўзини ўзи банд қилганларга меҳнат қуролларини (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик ва қурилиш ускуналари ва ҳоказоларни), шахсий ҳимоя воситаларини ва иш кийимини имтиёзли асосда бериш пунктларини ташкил этади.

Ўзини ўзи банд қилганлар томонидан кимёвий ва осон портлайдиган моддаларни қўллашни талаб қиладиган хизматлар (ишлар) бажарилишига йўл қўйилмайди.

Улар иштирокида юз берган бахтсиз ҳодисалар ва соғлиққа етказилган бошқа зарарлар «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ текширилиши ва ҳисобга олиниши лозим.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари

РЎЙХАТИ

1.

Уйда репетиторлик қилиш — болалар ва катталар билан таълим фанлари бўйича яккатартибда ва гуруҳ бўлиб машғулотлар ўтказиш

2.

Болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар

3.

Беморлар ва ўзгалар парваришига муҳтож кекса шахсларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар

4.

Уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, тураржойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш

5.

Хизмат биноларини тозалаш, юридик шахс ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш

6.

Уйда мебелларни таъмирлаш ва йиғиш

7.

Мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, таъмирлаш-қурилишишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик, ғиштва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарликвабошқаумумийқурилишишлари)

8.

Сантехника ускунасини майда таъмирлаш ва ўрнатиш

9.

Квартира ичида (шахсийқурилишишларида — уйичида) электр монтаж ишлари (электрхавфсизлигибўйичарухсатбўлганда)

10.

Деҳқон ва фуқароларнинг томорқа участкаларида ер чопишва рекультивация ишлари

11.

Фермер хўжаликлари эгалари буюртмаси бўйича қишлоқ хўжалиги ишлари (қишлоқ хўжалиги ўсимликлари  ва ҳайвонларга қараб туриш, қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлари)

12.

Фуқароларнинг дала-ҳовли ва томорқа участкалари ландшафтини тузиш ишлари

13.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиб олишда деҳқон ва томорқа участкалари эгаларига ёрдам бериш

14.

Чорва молларини ўтлатиш, уларга қараб туриш

15.

Компьютерларни таъмирлаш ва созлаш, лицензияланган дастурий таъминот ўрнатиш, сайтларни, компьютер дизайнини ишлаб чиқиш, тизим маъмури хизматлари

16.

Буюртмачининг уйида бажариладиган маиший техникани таъмирлаш

17.

Автомобилларни майда таъмирлаш

18.

Автомобиль ювиш, автомобилла ркузовларини силлиқлаш

19.

Механизация воситаларини қўлламай бажариладиган юк ортиш-юк тушириш ишлари

20.

Макулатура, пластик идиш, темир-терсак ва қўшимча хомашё тўплаш

21.

Халқттаботати (лицензияситбўлганда)

22.

Бош хизматкортва консьерж хизматлариниткўрсатиш

23.

Товарларнитетказибтбериш, экспедиторликтхизматлариткўрсатиш, шу жумладан, шахсийттранспортдантфойдаланибтетказибтбериш (юкташиш бундан мустасно)

24.

Хизмат биноларини тозалаш, юридик шахс ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш

 

Д.АЛИМОВА тайёрлади

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+