“Озодлик” кўчасида энди симёғочлар бор

06.08.2021 14:08:40

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Оқолтин туман Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳининг навбатдаги ўрганиш манзили туманнинг “Бўстон” маҳалласи бўлди. Сабаб эса  маҳалладагиОзодлик” кўчасида истиқомат қилувчи Анора Набиева, Шерзод Қодиров ва Тўлқин Ҳолиқуловнинг мурожаатидир. Мазмуни эса кўчага электр симёғочларининг ўрнатилмагани бўлди.

Ўрганишлар давомида мурожаат мазмуни тўла тасдиқланди. Яъни мазкур кўчадаги аҳоли хонадонлари янги қурилганлиги боис электр симлари  ҳали тортиб келинмаган. Бунинг учун эса электр симёғочлар ҳам ўрнатилмаган. Лекин ҳар бир хонадонда аҳоли истиқомат қилади.   Бу борадаги мурожаатлари жавобсиз қолаётган аҳоли шу ҳудуддан сайланган депутат Отабек Эсонбаевга ёзма мурожаат қилди. Шунда  депутат амалий ечим топиш мақсадида туман электр таъминоти корхонасига сўров билан чиқди.

Натижада уч кун ичида “Озодлик” кўчасига  25 та бетон симёғочлар ўрнатилиб, аҳоли тўлиқ электр энергияси билан таъминланди. Энг муҳими қўлбола симёғочлар ўтин учун ишлатиладиган, янги бетон симёғочлар эса аҳолига хавфсиз хизмат қиладиган бўлди.

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА, 

   Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят  Кенгаши

                                                                         матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+