Парламент депутати “Яшил макон” миллий лойиҳасида фаол иштирок этди

30.11.2021 12:11:57

Президентимиз Ш.Мирзиёев жорий йил 2-ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ташаббусини илгари сурган эди.

Лойиҳа доирасида ҳар йили иссиқ, қуруқ иқлимга мослашган 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган. Яқинда мазкур лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳам фаол  иштирок этди.

Навоий сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  депутати Инна Коржикова ҳам хайрли ва фойдали жамоат ҳашар ишларига ўз ҳиссасини қўшди.

Ҳашар Навоий шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Кодиров, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи И.Ортиқов, “Адолат” СДП шаҳар Кенгашидан сайланган вакиллар билан ҳамкорликда олиб борилди. Шаҳарнинг Ғалаба Шоҳ кўчаси бўйлаб ер участкасига 1800 туп, хусусан, карағай ва нилуфар кўчатларини экиш, кейинчалик улар чуқур насос ёрдамида суғоришда иштирок этади.

Шунингдек, "Восход" озиқ-овқат бозори яқинидаги турар-жой биноси ховлисига қарағай, каталпа, бута ва нилуфар кўчатлари экилиб, уларни парваришлаш масъул ташкилотларга юклатилди.

Шундан сўнг Навоий вилояти ҳокимлиги вакиллари билан шаҳарнинг Кармана тумани Нарпай кишлоғига олиб борувчи йўл бўйида аввалроқ 2700 туп карағай кўчати экилган янги қисмида бўлди.

Саноат жадал суръатлар билан ривожланаётган, мегаполис шаҳарлар кенгайиб бораётган, экология мавзуси хар қачонгидан ҳам долзарб касб этаётган бир пайтда давлатимиз раҳбари томонидан таклиф этилган "Яшил макон" миллий лойиҳасини ҳақли равишда аҳамиятли деб ҳисоблаш мумкин.

Инна Коржикова ҳашар сўнгида шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан мулоқот қилди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+