“Парламент ўйинлари” ғолиблари тақдирланди

31.08.2022 15:08:23

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан Спортни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда халқ дспутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари, сенаторлар ва Сенат девони ходимлари ўртасида Сенати Раиси кубоги учун “Парламент ўйинлари” спорт мусобақалари республика босқичи ташкил этилди.

Мусобақанинг республика босқичида спортнинг волейбол тури бўйича Бухоро вилояти Когон туман Кенгаши депутатлари жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Қувонарлиси, мусобақада Халқ депутатлари Когон туман Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутат Шехроз Норов ҳам фаол қатнашди.

Мактуба ХАМРОЕВА,

“Адолат” СДП Когон туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+