Партия болажонлар нигоҳида

12.05.2022 11:05:30

Жорий йилнинг 11 май куни "Адолат" СДП Зангиота туман кенгаши раиси М.Халилова бошчилигида "Соғлом турмуш тарзи" лойиҳаси доирасида, мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда 31-ДМТТдаги тарбияланувчиларининг психологик хусусиятлари, дефектологик йўналишнинг тўғри йўлга қўйилганлиги, индивидуаллик даражаси, болалардаги ўзгаришлар, тарбияси оғир болажонлар билан ишлаш назарияси юзасидан текширув ўтказилди.

 

тошкент вил2

Тарбияланувчилар билан ривожлантирувчи машқлар, болаларда тасаввур-тафаккурни ривожлантириш, артикуляцион гимнастика машғулотлари, логопедик-фронтал  машғулотлар, болалар нутқини ривожлантириш ўқув дидактик машғулотлари ўтказилди. Дефектолог, психолог ҳамда муассаса ҳамшираси билан ўзаро суҳбат олиб борилди. Асосий мақсадимиз ёш авлодни келажакка соғлом тарбия қилиш, улардаги камчиликлар ва касалликларнинг олдини олиш, ўсиб келаётган авлод нутқини тўғри ривожлантириш, нуқсонсиз тарбиялаш каби вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида муассаса тарбиячилари билан суҳбат ўтказилди.

 

"Адолат" СДП Тошкент вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+