Партия Бўстонлиқда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан кенг кўламли ишлар амалга оширмоқда

25.08.2022 10:08:28

Бугун юртимизда хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишлари самарали ташкил этилиб, бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилди. республикамизнинг барча ҳудудларида жорий этилган «Аёллар дафтари» ҳам айни ҳаётбахш мақсад йўлида хизмат қилиб келмоқда. Бу борада аҳоли орасида ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этаётган «маҳаллабай» тизими ҳам ўз ўрнига эга бўлиб улгурди.

Қисқа муддатда ўзининг ижобий самарасини берган ушбу тизим хотин-қизлар билан ишлаш масаласига ҳам самарали татбиқ этиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари ҳам «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни олиб боришмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги партия депутати, Бўстонлиқ тумани Кенгаши раиси Акром Сайдалиев ташаббуси билан «Аёлга эътибор – жамият келажагига эътибор» мавзусида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганишга қаратилган учрашув ташкил қилинди.

Туманнинг «Бараж» маҳалласида ташкил этилган очиқ мулоқот тадбирида ҳудуддаги «Аёллар дафтари» рўйхатида турувчи бир гуруҳ хотин-қизлар билан суҳбатлашилди. Очиқ мулоқот жараёнида хотин-қизларни қийнаб келаётган муаммолари тингланиб, уларга мурожаатлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар, тегишли тавсиялар, кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, депутат давлатимиз раҳбари ташаббуси билан халқимиз билан бамаслаҳат ишлаб чиқилган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳиятини очиб берди.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ва депутатлари ҳам ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган ҳолда ўзининг узоқ муддатли чора-тадбирлар режаси «Йўл харитаси»ни ишлаб чиққани, унда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш, жамиятдаги ўрни ва нуфузини юксалтириш масалаларига жиддий эътибор қаратилгани борасида ҳам маълумотлар берди.

Партия бундан кейин ҳам хотин-қизлар масаласини ўз олдидаги асосий вазифа сифатида кўришини таъкидлади.

Акром Сайдалиев – Ўзбекистон «Адолат» СДП Бўстонлиқ тумани Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати:

- «Ҳаётбахш Тараққиёт стратегияси асосида ишлаб чиқилган партиямизнинг «Йўл харитаси»да барча соҳалар қатори Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масаласида ўз олдимизга алоҳида вазифаларни белгилаб олдик. Ҳақиқатан ҳам ижтимоий соҳани амалга оширишда хотин-қизлар масаласи энг муҳим йўналишлардан бири деб ўйлайман. Шундай экан, «Ёрдам кўрсатилди», «Иш билан таъминланди» дейиш билан чекланилмайди. Муаммоларни қайта-қайта ўрганиш, уларга ижобий ечим топиш борасида белгиланган вазифалар давом этаверади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+