Партия электорати фавқулодда вазиятларга тайёр.

28.12.2021 15:12:51

Бугун Гулистон тумани тиббиёт бирлашмасида Сирдарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тадбир ташкил этилди. Унда зилзила оқибатида юзага келиши мумкин бўлган вазиятлар; бино ва иншоотларнинг вайрон бўлиши, кўп сонли ёнғин ўчоқларининг юзага келиши, фуқаро муҳофазаси, юқумли касалликлар ўчоқларининг авж олиши, аҳоли пунктларида коммунал ва транспорт инфратузилмаларининг издан чиқишида тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилиши керак бўлган вазифаларни амалий машғулотларда мустаҳкамлаш тадбирнинг асосий мақсади қилиб олинди.

Ўқув машғулотида иштирок этган барча иштирокчиларга, вилоятда зилзила ва унинг иккиламчи омиллари натижасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича туман-шаҳар ва вилоят бошқарув органлари куч ва воситаларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш эканлиги тушунтириб ўтилди.

Ўқув машқларга Сирдарё вилояти ФВВ ходимлари, туман ҳокимлиги ходимлари, коммунал соҳа вакиллари, жамоат тартибини сақлаш ходимлари, тез тиббий ёрдам шифокор ва ҳамширалари, автотранспорт хизмати ходимлари ҳамда ҳудудлардаги маҳалла аҳолисининг бир қисми жалб этилди.

Ўқув машқлари давомида фавқулодда вазиятда сафга туриш, шартли ёнғинни бартараф этиш, тан жароҳати олган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.

Ўқув машғулотида 150 нафар тиббиёт ходими ва 12 та тез ёрдам ва махсус техникалар иштирок этди.

Маълумки, «Адолат» СДП электоратининг салмоқли қисми тиббиёт ходимлари ҳисобланади. Партия уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар фаолиятида енгиллик яратиш, муносибларни рағбатлантиришни мақсад қилиб, тадбир сўнгида ўқув машғулотида фаол қатнашган 3 та гуруҳ сардорлари; Қабул қилиш ва саралаш бўлими, Жарроҳлик қабули бўлими, Даволаш бўлими ходимларига Партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Б.Абдуллаев томонидан эсдалик совғалари топширилди.

«Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+