Партия элeкторати манфаатларининг Конституциядаги ифодаси

19.07.2022 15:07:18

«Адолат» СДП Кармана туман Кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмаси неврология бўлимида «Конституцияни такомиллаштириш давр талаби» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда партиянинг асосий электорати ҳисобланган тиббиёт ходимлари иштирок этди. Тадбирда асосий эътибор «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, жамоатчилик муҳокамасида Конституциявий ислоҳотлар даврида қонунчиликда кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида ҳамда шу кунга қадар муҳокамаларда илгари сурилган концептуал таклифлар хусусида сўз юритилди.

Таъкидлаш керакки партия томонидан ўтказилаётган тадбирларда фуқароларнинг бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга нисбатан ҳайриҳоҳлиги намоён бўлмоқда. Бунда авваламбор ҳар бир шахснинг ўз соҳасидаги ислоҳотлар кўпроқ қизиқтириши табиий ҳол.

Бинобарин амалдаги конституциянинг 40-моддасида Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга, деган умумий бор йўғи бир жумла орқали тиббиёт соҳасидаги давлат ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларга таъриф берилган. Конституциянинг ушбу моддасига таклиф этилаётган янги лойиҳага мувофиқ, давлатнинг функциялари бир мунча аниқлаштирилиб, янада кенгайтирилмоқда. Хусусан, давлат соғлиқни сақлашнинг давлат, хусусий ва бошқа тизимларини ривожлантириш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, тиббий суғуртанинг турли шаклларини ривожлантириш учун шарт шароитлар яратиш бўйича зарур чоралар кўриши белгиланмоқда.

Шунингдек, тадбир давомида давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини ҳимоя қилиш ва тиклаш, уни ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўришига доир алоҳида нормалар киритилаётганлиги алоҳида урғуланди.

Юқоридаги келтирилган бош қомусимизга ўзгартишлар таклиф конституциявий ислоҳотларнинг нечоғлик замон талабларига мос тарзда ислоҳ этилаётганлигининг муҳим далили эканлиги тадбир иштирокчилари томонидан эътироф этилди.

Обид ШОДИЕВ,

«Адолат» СДП Кармана

туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+