Партия етакчиси раҳбарлигидаги ташриф, беғараз донорлик акцияси билан давом этди

17.05.2022 12:05:12

Аввал хабар берганимиздек, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб, “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида кўп тармоқли болалар шифохоналарида ва Қон қуйиш марказларида беғараз донорлик акцияси йиллар бўйи мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

13-14 май кунлари партия етакчиси бошчилигидаги партия фаолларидан иборат гуруҳ иштирокидаги тадбир   14 май куни эрталабдан Хоразм вилоят Қон қуйиш марказида давом этди.

Акцияга, Республика ва барча вилоятлардан  ташриф буюрган партия фаоллари, депутатлари, БПТ раислари ҳамда “Аёллар ва ёшлар” қанотлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Фазлиддин Зиёев, Сиёсий Кенгаш бошқарма бошлиғи, акция иштирокчиси, донор:

–Хоразм вилоят Қон қуйиш марказида ўтказилган акция самарали кечди.   Партия марказий аппаратидан ва бошқа вилоятлардан воҳага ташриф буюрган  кўп сонли партиядошларимиз жипслашиб, бемор болажонларга ҳаёт бағишлашга бел боғладик.

Шундан сўнг партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосарларидан Абдукамол Раҳманов, Умиджон Сулайманов ва бошқа партия фаоллари, депутатлари иштирокида мазкур марказда янги бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Санжар Рўзимов, вилоят Қон қуйиш маркази донорлар бўлими мудири, БПТ раиси:

–Партия фаолларининг марказимизга бўлган эътибори ва ташрифидан жамоамиз номидан миннатдорлик билдирамиз. Акция ҳар қачонгидан ҳам фаол ташкил этилди. Фаолиятимиз билан яқиндан танишишди. Айниқса, марказимизда  бошланғич партия ташкилотининг тузилгани ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашга имконият яратди. БПТ аъзолари сонини янада кўпайтириб, партиямиз равнақи орқали юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшамиз.

Топширилган қонлар кўп тармоқли вилоят болалар шифохонаси “Гемотология” бўлимида доваланаётган бемор болажонларга тақдим этилади.

Бир сўз билан айтганда  халқимизнинг  эътиборидан муносиб жой олиб келаётган партиямиз томонидан амалга оширилаётган бу каби халқчил ва ҳаётий устивор вазифалари мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш тамойилини мустаҳкамлаши орқали партиямизнинг халқимиз орасидаги  танилувчанлигини янада оширишга хизмат қилади.

 

          Замира Абдуллаева“Адолат” СДП

                                                                    Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+