Партия етакчиси томонидан  ўтказилган сайёр қабул инсон қадрини улуғлашга хизмат қилди

20.07.2022 14:07:06

 “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилоят филиали директори, вилоят Кенгаши депутати Тоҳир Палвановнинг Хива  шаҳар 6-сонли умумўрта таълим мактабида  тумандаги “Гули райҳон”, “Катта куч”  маҳалласида яшовчи сайловчилари учун ташкил этилган галдаги  сайёр қабул ҳам инсонлар қадрини улуғлашга хизмат қилди.

Қабулга партия фаоллари, депутатлари, сайловчилар, ҳамкор ташкилот  вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди

Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган  қабул  давомида   фуқароларни қийнаб келаётган жумладан, тиббиёт, бандлик, коммунал ва бошқа соҳалар бўйича  бир қатор  муаммо ва камчиликлар сайловчилар томонидан баён этилиб, депутат Тоҳир Палвановнинг саъй –ҳаракатлари билан  муаммолар ўрганилди, таҳлил қилинди ва бартараф этиш чоралари бошлаб юборилди.

хоразм2_6

Хусусан, учрашув даставвалида Т.Палванов сайловчилари билан дилдан суҳбатлашди, мамлакатимизда олиб борилаётган  конституциявий ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг,  Лобархон Бобожанова  кўпдан бошидаги  қаттиқ оғриқ  безовта қилиб келаётгани тўғрисида баён этди. Шунингдек, мурожаатчининг   турмуш ўртоғи чет мамлакатда ишлаётгани билан моддий таъминотда қийинчиликлар бўлаётгани хусусида гапириб, моддий томондан ёрдам сўради. Депутат Т.Палванов бу масалага ойдинлик киритиб, мурожаатчига  тегишли ҳужжатлар асосида тикув машинаси олиб берилиши, саломатлиги бўйича қилган мурожаатига асосан,  кечикмай вилоят Онкология марказида бепул тиббий кўрикдан ўтказилди ва керакли муолажа қайд этилди. 

Мурожаатчи Юлдуз Абдримованинг соғлигидан қилган шикояти ҳам қаноатлантирилиб, ушбу мурожаатчига ҳам  вилоят Онкология марказида текширувдан ўтказилди ва керакли муолажалар  белгиланди.

хоразм3_8

Гулнора Жобборованинг турмуш ўртоғи  ҳамда ўзи қанд касаллиги билан қийналиб келаётгани хусусидаги баёни ҳам  эътиборга олиниб, ўрганиш ишларидан сўнг  муаммо бартараф этиладиган бўлди.

Маъмура Худайберганова  2- босқич қанд касаллиги билан оғриниб келаётган саккиз яшар ўғлига қараб турганлиги учун  нафақа тайинланишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан,  депутат Т.Палванов жойнинг ўзида  тегишли ташкилот билан суҳбатлашди ва  мурожаатчининг фарзанди оғир босқич эмаслиги боис, нафақа тўланмаслиги маълум бўлди.

Шунингдек, Шоҳноза Сапаева саккиз ёшар қизининг соғлиги  яхши эмаслиги, оёқларида, бошида ва кўзларида  оғриқ  безовта қилаётгани тўғрисидаги мурожаати, худди шундай саккиз, Матчанованинг 9 яшар қизининг ҳам  бошида оғриқ безовта қилаётгани тўғрисидаги мурожаатлари  ҳам қаноатлантирилиб, кўп тармоқли вилоят болалар шифохонасида текширувлардан ўтказилди ва керакли тиббий муолажалар қайд этилди.

Ёрқиной Жуманиёзованинг  бир неча йилдан буён  ишсизликдан азият чекиб келаётгани тўғрисидаги эътирози ҳам депутат томонидан эътиборга олиниб, вилоят бандлик бош бошқармаси директори номига депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди.

Шундан сўнг, Мақсуда Сапарованинг онаси Назирабиби Абдуллаева 2019 йилдан буён онкологик касаллиги билан оғриниб, аҳволи ёмонлашиб бораётгани, моддий томондан қийинчиликларга дуч келинаётгани  тўғрисидаги мурожаати эътиборга олинди ва    Т.Палванов бемор Назирабиби Абдуллаеванинг хонадонига ташриф буюрди ва ҳолидан хабар олди. Онахон билан  дилдан суҳбатлашиб, касаллик тарихи билан яқиндан танишди ва вилоят онкология марказидан  зарур бўлган барча  тиббий ёрдамларни берилишини билдирди.

Бир сўз билан айтганда, депутат Т.Палвановнинг бир кунлик хизмат сафарига ҳамроҳ бўлар эканмиз, нафақат шифокор, балки депутат сифатида ҳам  фуқароларнинг, айниқса бошига мушкул иш тушган, соғлигини йўқотган бир чимдим меҳрга муҳтож  бўлиб қолган беморларга нақадар керак эканини дилдан ҳис этдик. Депутатнинг ҳар бир сайловчиси билан дилдан ва самимий муомаласи, уларга яқин инсонларидек кўрсатаётган меҳрибончилигидан,  аниқланган муаммоларни жойнинг ўзида тезкор ҳал этилаётганидан  азми шижоатли   етакчимиз билан  яна бир бора фахрландик ва  бир олам таассуротлар билан галдаги хизмат сафаримиз томон йўл олдик.

                                                                                Замира АБДУЛЛАЕВА,
            “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

     

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+