Партия фаолияти сарҳисоб қилинди

01.02.2021 16:02:45

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан партия ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг ўтган 2020 йилдаги фаолият якунлари юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши раиси, партиянинг халқ депутатлик вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Р.Ҳайитов вилоятдаги оммавий ахборот воситалари олдидаги ахборот берди.

Тадбирда қайд этилганидек,  ўтган 2020 йилда бутун дунёда оғир пандемия кузатилиб,  кучайтирилган карантин тартиби жорий этилиши партия фаолиятини ташкил этишда бир мунча ноқулайликлар келтириб чиқарди. Шунга қарамасдан, партия аъзолари сони  3090 нафарга оширилиб, режага нисбатан 103 %га бажарилган ҳолда 42782 нафарни ташкил этди.  Мос равишда партия аъзолари 695та бошланғич партия ташкилотларига бирлашган. Партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 1 нафар, Навоий вилоят Кенгашига 7 нафар, туман ва шаҳар Кенгашларига 45 нафар депутатлар сайланган. Депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги доимий мулоқотни кучайтириш мақсадида барча депутатларнинг шахсий телеграм каналининг йўлга қўйилди. Бу эса депутатлар ва сайловчилар билан алоқаларни тизимли йўлга қўйилишида партиявий ғоя ва мақсадларни ҳаётга изчил татбиқ этилишида дастурул амал бўлганлиги эътироф этилди.

Бугунги кунда ушбу телеграм каналлари орқали фуқаролардан 1000дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг ҳар бири бўйича тегишли чора тадбирлар белгиланиб,  масъул корхона ташкилотларнинг мансабдор шахсларига депутатлик сўровлари чиқариш орқали тизимли назорат ўрнатилганлиги таъкидланди.  

Жумладан, халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши депутати Баҳриддин Туробов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Кармана туманидаги “Ҳазора” ва “Паҳлавон” МФЙдаги аҳолининг яшаш шароитлари ва уларнинг муаммолари ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра,  томорқа ерларидан самарали фойдаланишда оқова сув муаммоси мавжудлиги аниқланди. Ушбу муаммони бартараф этишда амалий ёрдам беришинини сўраган. Бунинг учун 700 D ўлчамли 8-10 метр узунликдаги темир қувур кераклигини маълум қилган. 

Мурожаат юзасидан “Навоий азот” ОАЖ бош директори Б.Шариповга депутатлик сўрови йўлланиб, амалий ёрдам сўралган.  Мазкур масала корхона раҳбари томонидан ижобий ҳал этилиши натижасида тумандаги “Ҳазора” ва “Паҳлавон” МФЙ ҳудудидаги “Диёр” ва “Айрончи” кўчаларидаги 70 дан ортиқ хонадонларнинг томорқа ерлари суғориш учун сув билан таъминланди.

Бундан ташқари ойига икки маротаба бугунги кунга қадар партиянинг “Адолат–қонун устуворлигида”, “Тозалик йўлида бирлашайлик” “Мактабгача таълим-кадрлар таёрлашнинг бирламчи бўғини”, “Таълим сифати партия нигоҳида”, “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур”, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳалари доирасида чуқур ўрганишлар амалга оширилди. Ўрганишларда аниқланган муаммолар ҳамда таҳлиллар якуни халқ депутатлари Кенгашларининг доимий комиссияларида муҳокама этилиб, маҳаллий Кенгашларнинг сессиялари кун тартибига жами 74 та масала киритилишига эришилди.

Қувонарлиси жорий йил 13 январида ўтказилган халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги 15-сессиясида Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи 2020 йил якуни бўйича вилоят Кенгаши сессияларига энг кўп масала киритган депутатлик гуруҳи сифатида эътироф этилди.

Шу билан бирга партия ҳудудий Кенгашлари орасида Навоий вилоят Кенгаши энг юқори кўрсаткични қайд этилганлиги мамнуният билан эътироф этилди.

Матбуот анжумани якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

 

Акбар Жайнаров,

  Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+