Партия фаоллари ногиронлиги бор шахс хонадонида бўлди

20.12.2021 15:12:59

Инсонларга меҳр ва шодлик улашиб яшаш ҳар бир инсонга хос фазилат. Ҳозирда юртимизнинг барча жабҳаларида ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олиниб, уларнинг дилларига шодлик улашилмоқда.

Жорий йилнинг 16 декабрь санасида “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ва Боёвут туман Кенгаши раиси А.Шомирзаев хамкорлигида “Саховат - беназир қадрият” лойиҳаси доирасида Боёвут тумани Соҳил МФЙ, Ал Беруний кўчасида истиқомат қилувчи  1-гуруҳ ногирони Иллназаров Асатулла  ҳолидан хабар олиниб, партия томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Албатта, меҳр-мурувватли инсонлар бор экан, кўнгиллар обод бўлаверади.

  “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+