Партия фаоллари ободонлаштириш лойиҳалари ижросини ўрганди

13.06.2024 20:06:43

Сўнги йилларда бутун дунёда иқлимнинг кескин ўзгариши жиддий экологик хавфларни юзага келтирмоқда. Шу боисдан Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг шахсан ташаббуси билан буён чиқиндиларни қайта ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар ва уларни бажарилиши юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари ҳамда фаоллари ҳам мазкур жараёнларда фаол иштирок этиш билан бир қаторда соҳадаги жамоатчилик назорати тадбирлари муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Бу борада яқинда партия депутатлари ҳамда фаоллари «Экасан» экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фондининг Навоий ҳудудий ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди грант маблағи эвазига «Навоий вилоятида Кармана туманидаги «Қаҳрамон» маҳалласидаги бўш турган ерни инновацион усулда ободлаштириш орқали ёш авлодни она табиатга дахлдорлик ҳиссида тарбиялашга кўмаклашиш» номли лойиҳаси доирасида ҳудуд ободонлаштирилганлиги ўрганилди.

Аҳамиятлиси, лойиҳа доирасида брусчаткани йўлаклар, чиқинди урналари, усти ёпиқ ўриндиқлар, уларнинг орқа фонида 280 дона QR кодли электрон китобларни ўз ичига олган доскалар ўрнатилган.

Шунингдек, болалар учун мўъжаз спорт майдончаси ташкил этилиб, 30 дан ортиқ турли манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилган. Энг муҳими маҳалладаги чиқиндихонага айланган маҳалла ҳудуди бугун болалар дам олиши, ҳордиқ чиқариши ҳамда китоб мутолааси билан шуғулланадиган гўшага айланган.

Бундай лойиҳаларнинг амалга оширилишидан маҳалла аҳли мамнун. Ушбу амалий ишлар партия фаоллари ҳамда депутатлари иштирокида жойига бориб ўрганилиб, бу боғни ҳомийлар ва маҳалла маблағлари ҳисобидан янада кенгайтиришга доир ўз тавсияларини билдирди.

«Адолат» СДП
Навоий 
вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+