Партия фаоллари томонидан хомийлик ёрдамлари амалга оширилди

19.09.2022 17:09:01

Партиянинг Яккасарой туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 172-сонли мактаб жамоаси иштирокида мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Мактаб жамоасига партиянинг эсталик совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Шунингдек, тумандаги “Яккасарой” маҳалласида маҳалла раиси, туман Кенгаш депутатлари ва маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирокида маҳалла гузарида учрашув ҳам ташкил этилди.

тош шаҳар2

Тадбирдан сўнг маҳалла аҳолиси билан мавжуд муаммолар ҳақида суҳбатлашилди ва кам таъминланган фуқаролар хонадонларига ташриф буюрилиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

тош шахар3

Партиянинг Яккасарой туман Кенгаши раиси Ф.Саидов ҳомийлигида тумандаги “Бошлиқ” маҳалласида истиқомат қилаётган 10 нафар кам таъминланган хонадон эгаларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

 Фарход САИДОВ,

“Адолат” СДП Яккасарой туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+