Партия ғоялари қораўзакликларга етказилди

13.09.2021 10:09:50

«Адолат» СДП Қораўзак тумани Кенгаши ташаббуси билан Қораўзак туманида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланиб «Мустақиллиқ – ҳуқуқ, мустақиллик – маъсулият» мавзусида оммавий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда партиянинг ҳудудий ва маҳаллий Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва турли ёшдаги кўнгиллилар иштирок этишди.

Тадбирни партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев кириш сўз билан очиб берди ва партиянинг ўз сайловолди дасурида белгиланган энг долзарб масалаларидан бири бўлган коррупцияга барҳам бериш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг бепул бўлишига эришишда партия олдида турган вазифаларга урғу берилди.

Партиянинг Қораўзак тумани Кенгаши раиси ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ривожланишлар ва ёшларимизга яратилаётган кенг имкониятлар тўғрисида айтди.

Шундан сўнг, таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар янгради. Тадбир якунида партия фаолларига партия томонидан тайёрланган ташшакурномалар ва эсдалик совғалар топширилди.

 

Даулеталий ХУДАЙБЕРГЕНОВ,

«Адолат» СДП Қораўзак тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+