Партия ходимлари учун сиёсий ўқув

03.03.2020 16:03:02

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да партиянинг масъул ҳодимлари ҳамда туман, шаҳар Кенгаши раислари учун тизимли равишда амалга ошириладиган партиявий сиёсий ўқув ташкил этилди.

Сиёсий ўқувдан кўзланган  мақсад мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ислоҳатларда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг фаол иштирокини таъминлаш, маҳаллий Кенгаш депутатлари фаоллигини ошириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда партия фаоллари олдида турган долзарб вазифаларни белгилаб олишга қаратилган.

Ўқув семинарни Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари кириш сўзи билан очиб берар экан, “Танқидий таҳлил, қатъий
тартиб-интизом ва шаҳсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” дея таъкидлади.  

Қолаверса,  сиёсий ўқувда сўзга чиққан маърузачилар партиявий-сиёсий ўқув кун тартиби бўйича Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон - келажаги буюк давлат” асарини ўрганиш, мамлакатимизда кўппартиявийлик тизимини ривожлантиришнинг норматив ҳуқуқий базаси, сиёсий партияларнинг бир-биридан фарқи, мақсад ва вазифалари, социал-демократик партия мафкураси, партия тарихи, партиянинг асосий ҳужжатлари, партия тадбирларини самарали ташкил этиш механизмлари, фуқароларнинг партияга аъзо бўлиш тартиби юзасидан батафсил маълумот бердилар.

Бундан ташқари, тадбирда сўзга чиққанлар депутатлик гуруҳларининг партия ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, жойлардаги депутатлик қабулхоналари ишини такомиллаштириш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини ҳам янгича услуб ва воситалар билан бойитиш, сиёсий партияларнинг хотин-қизлар ижтимоий сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган ишини ташкил қилиш, хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий онгини ривожлантириш, хотин-қизлар билан ишлашда сиёсий партиялар ишини ташкил қилиш тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтишди.

Тадбир сўнгида маърузалар юзасидан баҳс-мунозаралар бўлиб, иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан тегишли жавоблар олдилар.

 

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+