Партия лойиҳаси доирасида хотин-қизлар билан учрашув

07.05.2021 15:05:46

Мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом оилани шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил билан амалга оширилмоқда.

Айниқса, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга қаратилган ишлар самарали ташкил қилинмоқда.

Бу борада «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП Қонликўл тумани Кенгаши томонидан ҳам тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Яқинда, «Аёллар қаноти» Кенгаши томонидан партиянинг “Аёллар ташаббускор депутатларни муаммоларни ҳал қилишга ундади” лойиҳаси доирасида тумандаги «Маданият» макан фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи «Аёллар дафтари» рўйхатидаги хотин-қизлар билан учрашув ташкил қилинди. Учрашувда депутатлар томонидан аёллар дафтарига киритилган ҳар бир хотин-қизлар билан ишлаш тизими устидан жамоатчилик назорати олиб борилаётанлиги ва хотин-қизлар муаммоларини ҳал этилишининг мониторингини амалга ошириш ишларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

 

Даулетбай ХАМИДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қонликўл тумани Кенгаши раис

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+