Партия лойиҳаси доирасидаги масала сессияда муҳокама қилинди

08.06.2021 11:06:11

Аҳоли ўртасида шаҳар-қишлоқларимизни тоза сақлашга бўлган дахлдорлик ҳиссини ошириш, атроф-муҳитнинг тозалигини таъминлаш, юрт ободлиги йўлида аҳолини бирлаштириш, ёшлар тарбиясида тозалик орқали тиббий маданиятни шакллантириш учун ишлаб чиқилган Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида жамоатчилик ва депутатлик назорати йўлга қўйилди.

Ушбу лойиҳа доирасида атроф-муҳит тозалиги бўйича Халқ депутатлари Тахтакўпир тумани Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, аниқланган камчиликлар бўйича умумий маълумотлар тайёрланди ва туман Кенгаши доимий комиссияси мажлисида муҳокама қилинди. Партия депутатлик гуруҳи томонидан кўтарилган шу масала Халқ депутатлари Тахтакўпир тумани Кенгашининг навбатдаги сессия мажлиси кун тартибига киритиш учун доимий комиссия қарори билан белгилаб қўйилди.

Қарор ижросини партия депутатлик гуруҳи тўлиқ назоратга олди ва натижада партия лойиҳаси доирасида ўрганилган муаммолар сессия мажлисида кўриб чиқилишига эришилди.

Сессия мажлисида ўрганишлар давомида бир қанча муаммоларнинг мавжудлиги, яъни айрим якка тартибдаги савдо ўринларида, ташкилот ва муассасаларнинг олдида урналарнинг йўқлиги, маҳаллада белгиланмаган жойларда чиққиндиларнинг йиғилиб қолганлиги ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ва топшириқлар юзасидан тегишли карорлар қабул қилинди.

Ушбу сессия қарорлари ижроси ҳам тўлиқ назоратга олинди.

 

Арал ҚУРБАНБЕКОВ,

Халқ депутатлари Тахтакўпир тумани

Кенгаши депутати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+