“Партия патронажи”: 17 нафар талаба сафимизга қўшилди

05.04.2021 21:04:07

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимовнинг   Тошкент Тиббиёт академияси Урганч филиалидаги  учрашувидан сўнг, бир қатор муаммолар ўз ечимини топиши билан бир қаторда,  профессор ўқитувчилар, талабаларнинг  партиямизга бўлган қизиқиши янада ошиб,  партияга аъзо бўлиш истаги билан мурожаат   этишмоқда.

Дилфуза Отажонова, ТТА Урганч филиали, педиатрия факультети, касбий таълим йўналиши 3 –босқич талабаси:

Қайсидир партияга аъзо бўлиш истагим билан юрган бир пайтда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раисининг  олийгоҳимиздаги очиқ мулоқотидан сўнг, “Адолат” СДПни танладим. Кўп ўтмай, муассасамизда “Партия патронажи”  деб ёзилган сумка, партия байроқлари билан шаклланган стол, партиянинг тарғибот воситалари билан жиҳозланган  хонада  талабаларнинг қизғин суҳбати эътиборимни тортди. Уларга яқинлашгач, партияга аъзо бўлишаётганини кўриб жуда хурсанд бўлдим. Зудлик билан хужжатларимни тайёрладим ва  ҳеч қийинчиликларсиз партияга аъзоликка қабул қилиндим. Партиям билан биргаликда  юртим  фаровонлиги  учун курашишга белни маҳкам боғладим.  

 

 

                                                                                                  Замира АБДУЛЛАЕВА,
                                                                                               Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                    Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+